Предыдущая публикация
Испания Қироллик футбол ассоциацияси Жоан Лапортани ўз лавозимидан четлатиши мумкин.
«Сope» нашри хабарига кўра, Спорт бўйича олий кенгаш «Барса»га Ольмо ва Викторни турнирлар учун рўйхатдан ўтказишга рухсат бергач, Саудия Арабистонида бўлиб турган Жоан Лапорта Испания Суперкубоги ярим финали доирасидаги «Атлетик»га қарши ўйиндан (2:0) кейин ОАВ ва бошқа расмийлар қаршисида бу хабарни хунук ҳаракатлар билан нишонлаган.
Қувончидан ҳиссиётларини жиловлай олмаган Лапорта Ла Лига ва Испания Қироллик футбол ассоциацияси шаънига нисбатан қўпол сўзларни ишлатгани айтилмоқда.
Бу ўз тасдиғини топса, клуб президенти лавозимидан вақтинчалик четлатилиши мумкин.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 1