Предыдущая публикация
«Вест Ҳэм» жамоаси Грэм Поттерни бош мураббий этиб тайинлади.
49 ёшли мутахассис Лондон клуби билан 2,5 йиллик шартнома имзолади.
У Англия Кубоги учинчи босқичи доирасидаги «Астон Вилла» жамоасига қарши ўйинда илк бор жамоани бошқаради.
Поттернинг охирги иш жойи «Челси» жамоаси эди. У «кўклар»га 2022-йил 9-сентябрдан 2023-йил 2-апрелгача устозлик қилган.
Эслатиб ўтамиз, бир кун аввал «Вест Ҳэм» жамоаси бош мураббий Хулен Лопетегини истеъфога чиқарди.
Жамоа Премер Лигада 14-ўринни эгаллаб турибди.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев