Предыдущая публикация
Хитойнинг 8 карра чемпиони «Гуанчжоу Эвергранд» профессионал клуб мақомини йўқотди.
Клуб Хитой футбол ассоциациясидан 2025-йилда иккинчи дивизионда иштирок этиш учун лицензия олмади. Бунинг сабаби — молиявий муаммолар ва тўпланган қарзлар. Гуанчжоу шаҳри жамоаси ўз фаолиятини давом эттириш учун етарли маблағ тўплай олмади.
«Гуанчжоу» кетма-кет 7 марта — 2011-йилдан 2017-йилгача Хитой чемпионлигини қўлга киритган, 2019-йилда эса яна бир марта ғолиб бўлган. Клуб 2022-йилда юқори дивизиондан тушиб кетганди.
Жамоа ОЧЛда 2 бор ғалабага эришган — 2013 ва 2015-йилларда.
«Гуанчжоу» 2016-йилда дунёдаги энг қиммат клуб деб топилган.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев