Предыдущая публикация
«Манчестер Юнайтед» жамоаси ҳимоячиси Ҳарри Магуайр 2026-йилнинг ёзигача клубда қоладиган бўлди.
Клуб расмий сайти хабарига кўра, англиялик 31 ёшли марказий ҳимоячи билан 2025-йилнинг ёзида якунига етадиган амалдаги шартнома автоматик тарзда яна бир йилга узайтирилган.
Шу тариқа, Магуайр 2026-йилнинг 30-июнига қадар Манчестер клубида қолади.
«Биз келишувдаги шартномани яна бир йилга узайтириш бандидан фойдаландик, Ҳарри биз учун жуда муҳим. У етакчиликни қўлга олиши керак, бизга етакчилар етишмаяпти», - дейди бош мураббий Рубен Аморим.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев