Предыдущая публикация
Эрон миллий жамоаси футболчиси аёл мухлисни қучоқлагани учун жаримага тортилди, деб хабар беради «Tarafdari» нашри.
Эрон чемпионатининг 14-тури доирасидаги «Чадормалу» жамоасига қарши ўйин (0:0) олдидан «Истиқлол» жамоаси ҳимоячиси Рамин Ризоиён аёл мухлисни қучоқлаганди.
Бу ҳаракат этика қўмитасига оширилди.
Қўмита футболчини 510 млн. риал (12 минг доллар) жаримага тортишга қарор қилди.
Маълумот учун, Эронда эркаклар ва аёллар ўзаро қариндош бўлмаса, жамоат жойларида бир-бирларига тегинишлари тақиқланади.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев