Предыдущая публикация
«Манчестер Сити», «Ливерпуль», «Манчестер Юнайтед», «Челси», «Арсенал» ва «Бавария» клублари «Барселона»ни тарк этиши мумкин бўлган Дани Ольмога даъвогарлик қилмоқда.
«Mundo Deportivo» нашри хабарига кўра, бу қизиқиш «Барселона»нинг испаниялик вингерни рўйхатга олиш билан боғлиқ муаммолар ортидан пайдо бўлди. Шунга қарамай, Дани Ольмонинг ўзи «Барселона»да қолишга умид қилмоқда.
Аввалроқ, Ла Лига «Барселона»нинг янги мавсум учун Дани Ольмо ва Пау Викторни рўйхатга олишни рад этгани хабар қилинганди. Шунинг учун улар расмий рўйхатдан чиқарилган. Бу ҳолатдан кейин Ольмо эркин агент сифатида клубни тарк этиш ҳуқуқига эга бўлади.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев