Предыдущая публикация
Лионель Месси «Америка қироли» мукофотига номзодлар қаторида.
Соврин Уругвайнинг «El Pais» нашри томонидан Америка лигаларидаги йилнинг энг яхши футболчисига берилади.
2024-йилги соврин учун беш нафар футболчи даъвогарлик қилмоқда. Булар — Лионель Месси («Интер Майами»), Луис Энрике, Тиаго Алмада ва Жефферсон Саварино (барчаси «Ботафого») ҳамда Леонардо Фернандес Лопес («Пеньярол»).
Ғолиб номи бугун, 31-декабрь куни эълон қилинади. Совриннинг амалдаги соҳиби «Флуминенсе» ҳужумчиси Ҳерман Кано ҳисобланади. Мукофотга фақат КОНКАКАФ ва КОНМЕБОЛ давлатлари футболчилари номзод бўлиши мумкин.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев