Даромади йилига 500 минг доллардан кам бўлмаган йигитга турмушга чиқаман”.Эълонга келган жавоблар орасида ёш, келажаги порлоқ иқтисодчи йигитнинг жавобини эътиборингизга ҳавола қилсак. У эринмасдан қизга батафсил жавоб ёзибди:“Мен сенинг ёзганларингни катта қизиқиш билан ўқидим. Ва бу вазиятни қуйидагича тасаввур қиламан.Мен каби йигитнинг нуқтаи назаридан сенинг таклифинг жуда ёмон келишув. Негалигини ҳам айтаман. Қисқароқ тушунтирсам – сен ўз гўзаллигингни менинг пулларим эвазига таклиф қилаяпсан. Яхши. Лекин сени гўзаллигинг вақт ўтиб сўниб боради. Менинг сармояларим эса ошади. Албатта, менингдаромадларим кўпайишини шубҳа остига олиш мумкиндир. Бироқ сен йиллар ўтиб гўзаллашиб қолмаслигинг аниқку!Шундай қилиб иқтисодий тилда айтгандасен – ўз қийматини йўқотадиган активсан, мен эса – фойда келтирадиган активман. Лекин сен шунчаки қийматини йўқотадиган активмассан, қийматинг жуда тез пасайиб боради ва ўн - ўн беш йил ўтиб сенга ҳеч ким харидор бўлмайди.Шу сабабли сени сотиб олиш (ахир сен шуни таклиф қиляпсан) – жуда ёмон бизнес. Мен сени яхшиси – ижарага олган бўлардим.Агар менинг сўзларим сенга юраги йўқ одамнинг шафқатсиз сўзларидек туюлаётган бўлса, ўйлаб кўр.АХИР МЕНИНГ ПУЛЛАРИМ ЙЎҚОЛСА, ЯЪНИ КАМБАҒАЛЛАШИБ ҚОЛСАМ СЕН ҲАМ ШУНДАЙ ЙЎЛ ТУТАСАН. ПУЛСИЗ ЭРНИ ТАШЛАБ КЕТИШИНГ АНИҚКУ.Шунинг учун сен гўзаллигингни йўқотганингда мен ҳам сендек қийматсизактивдан ҳалос бўлишга шошилишим адолатдан бўлади. Бу оддий ҳақиқат.Шу сабабдан бу вазиятда энг зўркелишув бу – шунчаки учрашиб юриш, лекин зинҳор тўй эмас. Умид қиламанки сенга бу сўзларим билан ёрдамим тегди.Ҳа, айтганча агар вариантларни муҳокама қилиш нияти туғилиб қолса бемалол мурожаат қилишинг мумкин. Ҳурмат ила...”Қиссадан ҳисса:Руслар айтганидек “Какой привет – такойответ!”, яъниким салом қандай бўлса – алик ҳам шунга яраша бўлади.Бу воқеани бежизга мисол қилиб келтирмадик. Ҳозирда айрим, сони кам бўлсада айрим қизларимиз, қийинчиликсиз, ҳамма шароитлари бисёрҳаётни орзу қилишлари,бой-бадавлат хонадон совчиларини номзодлар рўйхатида биринчи ўринга чиқариб қўйишлари ҳолатлари бор. Буни яширмасдан бемалол ҳоҳиш- истакларини айтишлари эса миллий қадриятларимизга тескари деб ҳисоблаймиз.Тўғри, ҳамма ҳам комфорт шароитда яшашни истайди. Йўқчилик бўлмаса, ҳаёт“шоколад”дек ширин, тўкис бўлса кимга ҳам ёқмайди. Лекин ҳар ерда бор тошу тарози.Ўша бой йигитлар ҳам юраксиз инсонлар эмас. Шунчаки уларга семиз сейфга қарагандек муносабатда бўлишса улар ҳам шунга яраша жавоб беришлари табиий ҳолат.Кейинчалик “Эрим миннатчи” ёки “Мен олтин қафасдаги қўғирчоқман холос” деган таъналар ошиқча, чунки салом қандай бўлса – алик ҳам шунга яраша бўлади...
“Минг Бир Ҳаёл ” таржимаси.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 5