«Тоттенҳэм» Абдуқодир Ҳусанов трансферини тезлаштирмоқчи – Football Insider
Ўзбекистон миллий жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов қишки трансфер ойнасидаёқ «Ланс» клубини тарк этиши мумкин.
Football Insider сайти хабарига кўра, Англиянинг «Тоттенҳэм» клуби ўзбекистонлик 20 ёшли ҳимоячини январ ойидаёқ ўз сафига қўшиб олмоқчи. Қайд этилишича, Лондон клуби жамоа марказий ҳимоячиси Микки ван де Веннинг Англия лига кубоги доирасида «Манчестер Сити»га қарши ўйинда (2:1) жароҳат олиб узоқ муддатга сафдан чиққанидан сўнг, Абдуқодир Ҳусанов трансферини январ ойида амалга ошириш масаласини кўриб чиқмоқда.
Аввалроқ, «Тоттенҳэм»дан ташқари АПЛнинг «Нюкасл» ва «Вест Ҳэм» клублари ҳам «Ланс» ҳимоячисига қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар тарқалганди.
Маълумот учун, Ҳусанов ва «Ланс» жамоаси эртага, 2 ноябр куни Парижда «ПСЖ»га қарши майдонга тушади. Ўйин соат 21:00да бошланади.
Мы используем cookie-файлы, чтобы улучшить сервисы для вас. Если ваш возраст менее 13 лет, настроить cookie-файлы должен ваш законный представитель. Больше информации
Комментарии 1