“Реал” сув тошқинида жабрланганларга ёрдам бериш учун бир миллион евро хайрия қилди
Мадриднинг “Реал” клуби Испаниядаги сув тошқинида жабрланган учун хайрия қилди.
Испания жануби-шарқига совуқ ҳаво оқими “Дана” тўфонини ва кучли ёмғирларни олиб келди, бу эса кучли сув тошқинларига сабаб бўлди. Хабарларга кўра, ҳодиса оқибатида камида 95 киши ҳалок бўлган. Валенсиянинг айрим ҳудудларида сув босгани туфайли электр ва алоқада узилишлар юзага келган, кўприклар вайрон бўлган.
Испания қироллик футбол федерацияси Ла Лига ва Сегунданинг 5 та ўйинини қолдиргани айтилганди. Улар орасида “Валенсия” — “Реал” ўйини ҳам бор.
Мадрид клуби сув тошқини оқибатида жабрланганларга бир миллион доллар хайрия қилишини маълум қилди. Шунингдек, “Реал” Қизил хоч билан биргаликда сув тошқини қурбонлари учун пул йиғиш акциясини бошлаган.
Мы используем cookie-файлы, чтобы улучшить сервисы для вас. Если ваш возраст менее 13 лет, настроить cookie-файлы должен ваш законный представитель. Больше информации
Нет комментариев