Юзингда жаннатнинг иси бор қизим.
Дадангнинг кўнгли бир саройдир, унда-
Оёқчаларингнинг изи бор қизим.
Оппоғим, шириним, кўзмунчоғимей.
Худоим гул қилиб бергандир сени.
Жаннатга элтувчи битта баҳона,
Ва битта йўл қилиб бергандир сени.
Бўйингдан зиёда ўссин иймонинг.
"Мўлтони" келмасин, "дўхтир" келмасин.
Худонинг хифзида асралсин жонинг.
Ҳеч қачон, ҳеч жойинг "уффа" бўлмасин.
Тилло қиз, дадасин муъжиза қизи,
Даданга ўргатиб қўйдинг кулишни.
сен ерга, мен эса бахтлилик томон.
Аста-аста бошладик "той той" қилишни.
Иболи қиз бўлгин, иффатли қиз бўл.
Нафсингнинг устида хокима бўлгин.
Сенинг пайғамбаринг, Аллоҳ Таолонг бор.
Хадича бўл қизим. Фотима бўлгин.
Арзанда қизимей, соғинган қизим.
расмингни "овва" қип оттирдим тонгни.
"Баба"лар есина аянг "ат" қилса.
Узоооқда, боролмай юрган дадангни.
Каримов Зуҳриддин.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев