Унда 2:1 ҳисоби қайд этилиб, францияликлар фойдасига ҳал бўлди.
Учрашувнинг 2-дақиқасидаёқ Брэйди пенальтидан унумли фойдаланиб, ирландияликларни олдинга олиб чиқди.
Иккинчи бўлимда Франция ўзига келди. 57-дақиқада Антуан Гризманн мувозанатни тиклаган бўлса, 4 дақиқадан сўнг у дубль қайд этишга муваффақ бўлди.
66-дақиқадан бошлаб Ирландия бир киши кам бўлиб ҳаракат қила бошлади. Аммо бу ўйин натижасига таъсир ўтказмади. Франция 2:1 ҳисобини сақлаб қолди ва чорак финалга чиқди.
Евро–2016. Нимчорак финал
Франция – Ирландия 2:1
Голлар: 0:1 – 2, пенальти Брэйди, 1:1 – 57 Гризманн, 2:1 – 61 Гризманн.
Франция – Льорис, Рами, Эвра, Санья, Косьельни, Матюиди, Канте (Коман, 46, Сиссоко, 90), Пайет, Погба, Гризманн, Жиру (Жиньяк, 74).
Ирландия – Рэндолф, Кио, Уорд, Коулмэн, Даффи, Брэйди, Маккарти (Хулахан, 72), Хендрик, Макклейн (О′Ши, 69), Лонг, Мерфи (Уолтерс, 65).
Огоҳлантиришлар: Коулмэн (25), Канте (27), Хендрик (41), Рами (44), Лонг (75).
Четлатиш: Даффи (66).
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев