ўртасидаги баҳс ФИФА томонидан тасдиқлангач,
Қирғизистон ФФ бу ҳақда ўзининг "Файсбук"даги
расмий саҳифасида маълум қилди.
Маҳаллий мухлисларнинг фикри бизни ҳам
қизиқтирди. Уларнинг жуда кўпчилиги, Ўзбекистон
миллий терма жамоасига қарши кечадиган
учрашувни, ўзлари учун ўта муҳим
ҳисоблаяптилар.
Айдар Эсенгулов номли фойдаланувчи "ишқилиб
улар айниб қолмасинлар-да", - дея фикр
қолдирган.
"Барибир ютқазамиз, аммо ишонишимиз керак", -
деган изоҳ берган Муҳамед Сафаров.
"Nazarbek Sultanov" эса Ўзбекистон терма
жамоасини Ливанга қараганда кучли рақиб дея
таърифлаган бўлса, Арген Шерматов агар терма
жамоаси ғалаба қозонса, ФИФА рейтингида
қўтарилишини такидлаган.
"Tema Tema" ники остидаги ўқувчи, Тошкендаги
майдонларнинг сифати яхши, шунинг учун ўйин
Ўзбекистонда бўлишини ёзган.
Энг кўп лайк олган фикрни Аскат Жолдошев ёзди:
- Ух... Супер кучли рақиб. Ўзаро ўйинларда қайд
этилган ҳисоб 22:2 уларнинг фойдасига, биз бирон
маротаба ғалаба қозона олмаганмиз.
Самвел Бабаян бошчилигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ-2018 3-саралаш босқичи ўйинларига тайёргарлик жараёнида Тошкентда Қирғизистон терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашувини ўтказиш борасида келишувга эришди.Унга кўра, иккала терма жамоа ўртасидаги ўртоқлик учрашуви 2 июнь куни Тошкентда бўлиб ўтади. Учрашув Тошкентдаги "Бунёдкор" стадионида соат 19:00да бошланади.Қирғизистон миллий терма жамоасига қарши ўйиндан сўнг, Самвел Бабаян бош мураббийлигидаги терма жамоа ЖЧ-2018 3-саралаш босқичи ўйинлари олдидан илк йиғинини ўтказиш учун Австрияга жўнаб кетади. Аввалроқ хабар берилганидек, Австриядаги йиғин давомида 7 июнь куни Канада терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтиши режалаштирилган.Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ-2018 3-саралаш босқичи ўйинларини 1 сентябрь куни Тошкентда Сурия терма жамоасига қарши ўйин билан бошлайди. Source : the-uff.com
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 2