Европа футболига яқин ўйин
кўрсатади
Ўзбекистон - Уругвай ёшлар
термалари ўртасидаги учрашув
олдидан икки жамоа бош мураббийлари журналистлар
саволларига жавоб қайтарди.
Дастлаб, анжуманлар залига
Уругвай ёшлари бош мураббийи
Хуан Верзери кириб келди.
- Эртанги ўйин ҳақида фикрларингиз ...
- Бизни осон бўлмаган ўйин
кутмоқда. Ўзбекистон
термасининг имкониятини яхши
биламиз. Мен бу ҳақида олдин
ҳам гапириб ўтгандим. Шундай экан, эртага ғалаба қозониш учун
майдонга тушамиз.
- Ўзбекистон ҳақида қандай
маълумотга эгасиз?
- Мен Ўзбекистонни Европа
футболига яқин ўйин кўрсатиши ҳақида маълумотга эгаман. Улар
ушбу мусобақагача Испанияда
ўртоқлик учрашувларини
ўтказганидан ҳам хабарим бор.
Олдимизда кейинги босқичга
чиқиш масаласи қўйилган экан, бор кучимиз билан кураш олиб
борамиз.
- Таркибингизда жароҳатлар ва
йўқотишлар йўқми?
- Таркибимизда жароҳатлар ва
йўқотишлар деярли йўқ. - 10-рақамдаги Георгиан Де
Арраскаэта ўзини ҳар
томонларма кўрсата олди. Уни
Европанинг гранд клубларига
ўтиши ҳақида эшитдик.
- Дарҳақиқат, Арраскаэта ўзининг яхши ўйинлари билан ажралиб
турибди. Унга Ўзбекистоннинг
ҳимоясини "ёриб" кириш
вазифаси топширилади.
Саволингизга келсам: мусобақа
тугамагунча бу саволларга аниқ жавоб бера олмайман. Умуман,
бошқа футболчиларим ҳам
европалик скаутлар нигоҳида.
- Осиё футболи сизга бегона
эмасми?
- Йўқ, албатта. Мана Ўзбекистон билан ўйнаяпмиз. Унгача Янги
Зеландия билан ўйнадик. Япония
ва Жанубий Корея футболи
қанақа эканлигидан ҳам
хабаримиз бор. Шундай экан,
Ўзбекистон ҳам уларнинг бир бўлагидир. Ҳеч қандай рақибни
менсимаслик ёки бошқа
аломатлар учун сабаб
кўрмаяпман
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев