06. 2015 21:43 355
Ўзбекистон давлат консерваториясида маданият ва санъат коллежлари ҳамда мусиқа академик лицейлари ёш ижрочиларининг республика танлови ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда “Халқ сўзи” газетаси маълумот берди.
Таъкидланишича, маданият ва спорт ишлари ҳамда халқ таълими вазирликлари томонидан ўтказилган ушбу танловда ҳудудий босқичларда ғолибликни қўлга киритган 443 нафар ўқувчи иштирок этган.
Танловнинг финал босқичи бир ҳафта давомида Ўзбекистон давлат консерваторияси, Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти, Тошкент давлат миллий рақс ва хореография олий мактаби, В. Успенский ва Р. Глиэр номидаги республика ихтисослаштирилган академик лицейларида ташкил этилди.
Тадбирда танлов ғолибларига диплом ҳамда қимматбаҳо совғалар топширилди.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев