Nima bo'ldi sog'indingmi
Sog'indingmi deganding
Nima bo'ldi og'rindingmi
G'urur ila ketganding
Nima bo'ldi ko'zlaringa
Yig'lab yig'lab to'ydimi
Sendan ko'ngil uzganimda
Endi ko'ngil qo'ydingmi
Mana endi zor bo'lasan
Sevdim faqat so'zlarimda
Kel deganda rahming kelmay
Yig'lab turgan ko'zlarimga
Qaytar dunyo ekan mana
Men aytaman o'sha so'zni
Xatto nazarimga ilmay yig'lab turgan qaro ko'zni
Men shundayin bag'ritoshman
Shioram shu " qaytar dunyo " men o'rgandim endi jonim
Senga deyman hayr alvido.
Мы используем cookie-файлы, чтобы улучшить сервисы для вас. Если ваш возраст менее 13 лет, настроить cookie-файлы должен ваш законный представитель. Больше информации
Комментарии 57
Иш тополмай бошим
қотябти,
Секин аста қиш хам келябти,
Сени жуда соғиндим ВАТАН!!! Милитсиялар йўлим
пойлайди,
Ушлаб олиб патент сўрайди,
Пора берсам асло кўнмайди,
Сени жуда соғиндим ВАТАН!!! Машиналар орзу қилгандим,
Хаёлимда уйлар қургандим,
Бу азобни қайдан
билгандим,
Сени жуда соғиндим ВАТАН!!! Ушбу йўлни ўзим танладим,
Қариндошлар дилин
ғашладим,
Хатто отам гапига кирмадим,
Сени жуда соғиндим ВАТАН!!! Барча дарду-алам ичимда,
Отам розилигин олмай
келдимда,
Россияга келиб хато
қилдимда,
Сени жуда соғиндим ВАТАН!!! Фарзандларим хар дам
эслайман,
Суратига қараб йиғлайман,
Ўз юртимга қачон
қайтгайман,
Сени жуда соғиндим ВАТАН!!!
• Нафс: - "Мана сенга керак бўлса тахт".
• Инсон: - "Йўқ керакмас. Исломим бор! Мен учун бу бахт".
• Нафс: - "Балки ёқар ойсулув қизлар?".
• Инсон: - "Йўқ ёрим бор, бахтлимиз бизлар".
• Нафс: - "Балки сенга керакдир бойлик?".
• Инсон: - "Қаноатла холим чиройлик".
• Нафс: - "Ундан кўра сен ўйнаб кулгин...".
• Инсон: - "Қиёмат бор сен хаё қилгин".
• Нафс: - "Бу дунё беш кунлик билгин".
• Инсон: - "Хақни айтдинг. Сен тақво қилгин".
• Нафс: - "Балки сенга ёқар кайф сафо?".
• Инсон: - "Ҳалолга хўп, қолгани жафо".
• Нафс: - "Шароблар бор. Маст бўлиб кўргин!".
• Инсон: - "Уни қўй. Иймон лаззатин туйгин".
• Нафс: - "Кўзингни оч дунё макрдир...".
• Инсон: - "Макрларга тўсиқ зикрдир".
• Нафс: - "Ахмоқсан сени ҳаётинг ғурбат".
• Инсон: - "Йўқ умидим абадий Жаннат".
• Нафс: - "Мен н...ЕщёНАФС ВА ИНСОН!
• Нафс: - "Мана сенга керак бўлса тахт".
• Инсон: - "Йўқ керакмас. Исломим бор! Мен учун бу бахт".
• Нафс: - "Балки ёқар ойсулув қизлар?".
• Инсон: - "Йўқ ёрим бор, бахтлимиз бизлар".
• Нафс: - "Балки сенга керакдир бойлик?".
• Инсон: - "Қаноатла холим чиройлик".
• Нафс: - "Ундан кўра сен ўйнаб кулгин...".
• Инсон: - "Қиёмат бор сен хаё қилгин".
• Нафс: - "Бу дунё беш кунлик билгин".
• Инсон: - "Хақни айтдинг. Сен тақво қилгин".
• Нафс: - "Балки сенга ёқар кайф сафо?".
• Инсон: - "Ҳалолга хўп, қолгани жафо".
• Нафс: - "Шароблар бор. Маст бўлиб кўргин!".
• Инсон: - "Уни қўй. Иймон лаззатин туйгин".
• Нафс: - "Кўзингни оч дунё макрдир...".
• Инсон: - "Макрларга тўсиқ зикрдир".
• Нафс: - "Ахмоқсан сени ҳаётинг ғурбат".
• Инсон: - "Йўқ умидим абадий Жаннат".
• Нафс: - "Мен нафсингман енгилдим сенга".
• Инсон: - "Кел Ҳақ йўлда ёрдам бер менга".
• Нафс: - "Розиман ҳўп. Иймон шартларин билдир".
• Инсон: - "Махлуқ борки Роббига қулдир".
• Нафс: - "Қуллик қандай бўлади айтгин?".
• Инсон: - "Амрига юр.Нахийдан қайтгин!".
• Нафс: - "Гуноҳларим кечарми Қаххор?!".
• Инсон: - "У меҳрибон раҳмли Ғаффор!"
Ҳикматлар Хазинаси
Чорсу тўни буйнида эркак,
Шайтон изда доимо сергак,
Ёмон аёл шунчалар сергап,
Ҳаромга қўл чўзмасин экан.
Фалон киши сендан яхши деб,
Қилар иши чиндан яхши деб,
Бойлик дунё гўзал нақши деб,
Мафкурангни бузмасин экан.
Сен олисда сарсон кезган кун,
Соғинчларинг ҳайрон кезган кун,
Ёрти бўлмай шу бағри бутун,
Бировга кўз сузмасин экан.
Савдо истаб савдои диллар,
Не истамас шайдои диллар,
Ибодатдан қолмасин тиллар,
Иймонини узмасин экан.
Яхшиларга ўхшасин дея,
Ёмонлиги тўхтасин дея,
Ўзи хотин ҳам ўзи доя,
Яхшиликни кўзласин экан.
Ёзганларим шунчаки гапмас,
Этак асло ҳилолни ёпмас,
Эр йигит ҳеч кетмай деса паст,
Ола-хуржун озмасин экан.
Чиқиб келар саҳнага қуёш.
Келинчакдек бўлиб ораста
Гул саломдан кўтаради бош.
Ҳовли гўё артилган чинни,
Йўллар гўё ювилган ойнак.
Қутлаш учун янги бу кунни
Эл оёққа турар жонсарак.
Ҳаётнинг ҳар лаҳзаси гўзал,
Умрнинг ҳар дами ғанимат.
Қаймоқ иси яйратар танни,
Дастурхонда иссиқ кулчалар.
Сув босгандек қақроқ ўзанни,
Одамларга тўлар кўчалар.
Асли ҳатто гўдак эмизмоқ
Баробардир оғир юмушга.
Ошиқарлар юраклар қайноқ,
Биров ишга, биров ўқишга.
Ҳаётнинг ҳар лаҳзаси гўзал,
Умрнинг ҳар дами ғанимат.
Дуч келади юзлаб чеҳралар,
Кўпин қайтиб кўрмоқлик маҳол.
Улар дилга яқин нақадар,
Шунинг ўзи туганмас иқбол.
Барчинойлар нигоҳида сир,
Алпомишлар кўзида яшин.
Ёшлик қайтар қалбга сочиб нур,
Эслайсан илк севги оташин...
Ҳаётнинг ҳар лаҳзаси гўзал,
Умрнинг ҳар дами ғанимат.
Бир маҳаллар беришган салом,
Энди эса олишар алик.
Тилларида дуо, хуш калом,
Саодатдир ҳатто кексалик.
Кулиб турган мунчоқкўз бола
“Тинчлик” сўзин солар ёдингга.
Сочлари...ЕщёTун пардаси очилиб аста
Чиқиб келар саҳнага қуёш.
Келинчакдек бўлиб ораста
Гул саломдан кўтаради бош.
Ҳовли гўё артилган чинни,
Йўллар гўё ювилган ойнак.
Қутлаш учун янги бу кунни
Эл оёққа турар жонсарак.
Ҳаётнинг ҳар лаҳзаси гўзал,
Умрнинг ҳар дами ғанимат.
Қаймоқ иси яйратар танни,
Дастурхонда иссиқ кулчалар.
Сув босгандек қақроқ ўзанни,
Одамларга тўлар кўчалар.
Асли ҳатто гўдак эмизмоқ
Баробардир оғир юмушга.
Ошиқарлар юраклар қайноқ,
Биров ишга, биров ўқишга.
Ҳаётнинг ҳар лаҳзаси гўзал,
Умрнинг ҳар дами ғанимат.
Дуч келади юзлаб чеҳралар,
Кўпин қайтиб кўрмоқлик маҳол.
Улар дилга яқин нақадар,
Шунинг ўзи туганмас иқбол.
Барчинойлар нигоҳида сир,
Алпомишлар кўзида яшин.
Ёшлик қайтар қалбга сочиб нур,
Эслайсан илк севги оташин...
Ҳаётнинг ҳар лаҳзаси гўзал,
Умрнинг ҳар дами ғанимат.
Бир маҳаллар беришган салом,
Энди эса олишар алик.
Тилларида дуо, хуш калом,
Саодатдир ҳатто кексалик.
Кулиб турган мунчоқкўз бола
“Тинчлик” сўзин солар ёдингга.
Сочларингдан эриб оқ тола,
Интиласан яна олдинга.Ҳаётнинг ҳар лаҳзаси гўзал,
Умрнинг ҳар дами ғанимат.
Бу юртда алп чинорлар ўсар,
Кўк гумбазлар ўнгу сўлингда.
Бир азага кириб ўтсанг гар,
Сўнг ўнта тўй учрар йўлингда.
Гоҳ бировлар танишар илк бор,
Гоҳ йиғилар эски улфатлар.
Одамзодга дунё бўлмас тор,
То мавжуддир ширин суҳбатлар...
Ҳаётнинг ҳар лаҳзаси гўзал,
Умрнинг ҳар дами ғанимат.
Бош кўтармас кимдир ишидан,
Кимдир ўйлар улуғ бир режа.
Яна сирли ором қушидай
Қўна бошлар юртимга кеча.
Бугунидан эл кўнгли тўлиб,
Эртанги кун учун тўплар дош.
Анвар шоир чарчоғи бўлиб,
Тоғ ортига ёнбошлар қуёш...
Ҳаётнинг ҳар лаҳзаси гўзал,
Умрнинг ҳар дами ғанимат.
Sog'indingmi deganding
Nima bo'ldi og'rindingmi
G'urur ila ketganding
Nima bo'ldi ko'zlaringa
Yig'lab yig'lab to'ydimi
Sendan ko'ngil uzganimda
Endi ko'ngil qo'ydingmi
Mana endi zor bo'lasan
Sevdim faqat so'zlarimda
Kel deganda rahming kelmay
Yig'lab turgan ko'zlarimga
Qaytar dunyo ekan mana
Men aytaman o'sha so'zni
Xatto nazarimga ilmay yig'lab turgan qaro ko'zni
Men shundayin bag'ritoshman
Shioram shu " qaytar dunyo " men o'rgandim endi jonim
Senga deyman hayr alvido.