Бир киши Қуръонни ёдлай олмаса-да, такрор ўқийверар экан.
Кунларнинг бирида кичик ўғли унга: "Отажон, ёдлай олмаганингиздан кейин ўқийверганингиздан нима фойда?!" - дея саволга тутди.
Отаси: "Ўғлим, агар мана бу кўмир ташиш учун, хосланган бўш саватга, сув тўлдириб олиб келсанг, айтиб бераман" -деди.
Ўғли: "Тўлдириш мумкин эмас-ку?!" -деди.
Отаси: "Сен ҳаракат қилиб кўр" -деди.
Ўғли саватни анҳорга ботириб сув олди-да, отасини олдига тез олиб боришга ҳаракат қилди. Лекин, етиб келгунича бўшаб қолди.
Ўғли: "Фойдаси йўқ" -деди.
Отаси: "Сен яна ҳаракат қилиб кўргин" -деди.
Ўғли: Иккинчи, учинчи, тўртинчи ва бешинчи бор ҳаракат қилди. Лекин, сувни етказиб кела олмасдан ҳориқиб: "Тўлдириб келишлик умуман мумкин эмас" -деди.
Отаси: "Саватда бирон ўзгариш сездингми?" -деб сўради.
Ўғли шунда пайқаб:
"Ҳа, отажон. Сават кўмирнинг таъсиридан қоп-қора эди, ҳозир эса сув сабабли топ-тоза бўлиб қолди" -деб жавоб қилди.
Ма шунда ота: "Ҳа, ўғлим. Худди шундай... Ҳаёти-дунё ишлари ҳам қалбимизни кўмир каби қорайтириб юборади. Қуръон эса анҳор сувидек -ёдлай олмасанг-да, ўқийверишлик- уни тозалаб, ювиб туради" -деди.
#ибрат
БИЗГА ҚЎШИЛИНГ
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев