Қизалоқ отасини қаерга олиб кетишаётганини билганда шундай дермиди? Маййитни қабристонга қўйиб келишди хамки қизалоқ йиғидан тўхтамади, хар бир эркакка ёпишиб, адажонисини сўрарди: "Адажоним қани, нимага сизлар билан келмади? "Аммо хеч ким унга адажонингни кўмиб келдик дея олмасди. Юрагим тўлиб, сабрим чидамай, унга бир нималар дегим келди. Аста бориб, қизчанинг қўлидан тутдим. У умид билан менга тикилди. Кўзларининг ичи қизариб, юраги куйиб, лаблари ёрилиб кетибди. Бир чеккага бошладим. У саволларига жавоб берадиган одамни топиб олгандек жон деб менга эргашди. Сув ичирдим, сал ўзига келди. Пинжимга тикилиб, оғир хурсинди. - Аллохни биласанми қизим? деб бармоқларим билан сочларини тарадим. У менга шошиб қарадида. - Аллох битта, адажоним айтган, деди бийронгина қилиб. - Адажонинг шунака деган бўлса, у солих одам экан, дедим, эслаб кўрчи адажонинг яна нима деган? - Аллохни айтганини қилиш керак . . . - Эй, баракалла дедим қувониб, сен мен ўйлагандан хам ақлли қиз экансан. Адажонинг тўғри айтибди. Аллохнинг айтганини хамма қилиши керак. Мана Аллох адажонингни олдига чақирди. Адажонинг Аллохни айтганини қилиб хўп деб кетди. - Лолани адасини нимага чақирмади? - Унақа деб бўлмайдида қизалоғим, Аллох ўзи хохлаган одамларини чақириб олади, сенинг адажонингни хохлабдими, шунга чақириб олди. - Аллох адажонимми яхши кўрадими? - Бўлмасамчи, сендек қизчасига Аллохни танитди-ю ёмон кўрадими? - Аллох жаннатда турадими? - Вох жаннатниям биласанми? - Биламан адажоним айтганлар, Аллохни айтганини қилсанг жаннатга тушасан деганлар. - Айтдимку, адажонинг ростанам солих одам экан. - Адажоним қайтиб келадими? - Ана холос, жаннатга хамма кирсам дейди, сен қайтиб келишни хохлайсанми? - У ерда адажоним касал бўлмайдими? - Бўлмайди! - Ойим билан кўргани борамизми? - Аллох хохласа борасизлар қизим. - Қачон борамиз? - Аллох чақиргандада асалим. - Қачон чақиради? - Унисини билмадим, қачон чақиришни Аллохнинг ўзи билади. - Лола адажонимни сўраса жаннатга кетган, дейми? - Ха, ха . . . ИншоАллох шундай дегин, доно қизим. Энди менга айтчи, адажониси жаннатга кетган қизлар йиғлайдими, йиғламайдими? У иккиланиб бош қимирлатди. Йиғламасликка ваъдасини олдим. Уч кун аза ичида қизчани кузатдим. У йиғламади . . . ! ! !
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 6