Қадимда бир мамлакат бор
экан. У мамлакат
подшоҳларига ғалати
муомала қилишаркан.
Подшоҳ бутун умр бўйи шу
мамлакат учун югуриб елиб,
уни обод қилиб, аҳолисини
тўйдириб, доим шу мамлакат
дардида ёнаркан. Лекин у
қариб қолса уни бир қайиққа
ўтказиб олиб бориб кимсасиз,
на бир дарахти, на бир
озуқаси бор биёбон,
жазирама бир оролга ташлаб
келишаркан. Подшоҳ ўша
ерда азобда, очликда
ўтаркан. Ҳамма подшоҳларга
шундай муомала бўларкан.
Мана янги бир оқил подшоҳ
эски шоҳ ўрнига тахтга
ўтирибди. Иш бошлашдан
аввал ўйланиб қолибди.
Шунча подшоҳлар шу
мамлакат учун хизмат
қилишди, фақат шу
мамлакатни обод қилишди,
лекин барибир уларни ўша
кимсасиз оролга ташлаб
келишди. Мени ҳам шундай
оқибат кутаябди, нима қилсам
экан? Унинг оқил бир вазири
бор экан, вазирини чақириб
маслаҳат сўрабди. Вазир: -
Подшоҳим, сиз оқил инсонсиз,
сиз бошқалардек иш тутманг,
сиз бу мамлакатни обод
қилиш билан бир қаторда
ўша оролни ҳам обод қилинг.
У ерга ҳам ўзингизга сарой
қурдиринг, боғ барпо
қилдиринг, озуқа заҳира
қилдириб қўйинг. Бу
мамлакатда ишингиз тугаб
сизни қайиққа ўтказиб ўша
оролга жўнатишса, ўзингиз
обод қилган оролда роҳат-
фароғатда яшайсиз дебди.
Вазирни гапи подшоҳга
маъқул тушибди. Бу
мамлакатни ишни бажариб
обод қилиш билан бир
қаторда кимсасиз оролни ҳам
обод қилибди, боғ барпо
қилибди, озуқа заҳира
қилибди, сарой қурибди.
Подшоҳлиги тугаб қайиққа
ўтказиб оролга
жўнатишаётганда кўнгли
хотирижам, хурсанд ҳолда
ўзини обод қилган оролига
кетибди.
Қиссадаги мамлакат- дунёмиз.
Подшоҳ- ўзимиз, қайиқ -
тобут, кимсасиз орол- қабр,
жаҳаннам, обод қилинган
орол эса- жаннат. Оқил вазир-
иймонимиз. Ҳар биримиз бу
дунёни обод қилиш учун
елиб югурамиз, лекин
аксарият ҳолларда оҳиратни
унутиб қўямиз. Жазирама,
очлик, азоб оролида -
жаҳаннамда азоб тортмайлик
десак, борадиган еримизни-
оҳиратимизни обод қилайлик,
оҳиратга ҳам озуқа заҳира
қилайлик, абадий роҳат
фароғатда ўтайлик.
Барчамизга Аллоҳ Таоло
Жаннатларда юришни насиб
этсин, Жаҳаннам азобини
бизлардан узоқ қилсин!
Омийн!
Xazrati Muhammadning axloqi,
Xazrati Sulaymonning saodati,
Xazrati Ayubning sabri,
Xazrati Yusufning gòzalligi,
Xazrati Xamzaning jasorati,
Xazrati Umarning adolati,
Xazrati Alining ilmi,
124 ming payg'ambarning duosi xamroxingiz bòlsin!
Bu xabar xajdan jònatildiш...
10 kishiga jònating,
bu kecha foydasini kòrasiz.
Olloh rizosi uchun sinab kòring.
Payg'ambarimiz tug'ulgan Mavlud oyi muborak.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 1