http://ixlos.org/?p=2746 Савол:
Илтимос, қайлула уйқуси ҳақида ҳам маълумот берсангизлар.
Жавоб:
Аллоҳ таолога ҳамду санолар, Пайғамбаримиз, у кишининг аҳли оиласи, саҳобалар ва уларга эргашган солиҳ инсонларга салавот ва саломлар бўлсин!
Қайлула деб куннинг ярмида ухлашга айтилади. Санъоний ва Ибн Асийр роҳимаҳумуллоҳнинг фикрига кўра, куннинг ярмида уйқусиз ором олиш ҳам қайлула ҳисобланади.
Мазкур вақт мусулмонларнинг ором олиш вақти эканига ишора қилиб, Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади: “Пешин вақтида (иссиқдан ором олиш учун) кийимларингизни ечган пайтингизда…” [Нур: 58].
Жумҳур уламоларнинг наздида қайлула қилиш мустаҳаб ҳисобланади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам, саҳобалар ва салафи солиҳларнинг қайлула қилганликлари саҳиҳ ҳадис ва асарларда келган.
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. «Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам куннинг ярмида Умму Ҳаром бинти Милҳон розияллоҳу анҳонинг уйида ухладилар» [Муслим: 1915, Абу Довуд: 2490, Ибн Можа: 2776].
Анас розияллоҳу анҳу айтади: “Жума куни намозга эрта борар, намоздан сўнг эса ухлар эдик” [Бухорий: 863].
Саҳл ибн Саъд розияллоҳу анҳу айтади: “Биз Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам даврларида жума намозидан кейин тушлик қилиб, сўнг ухлар эдик” [Бухорий: 939, Муслим: 859].
Ибн Ҳажар роҳимаҳуллоҳ шундай дейди: “Ушбу ҳадисда бу вақтда қайлула қилиш саҳобаларнинг ҳар кунлик одати эканига ишора бор» [“Фатҳул Борий”, 11/70].
«Қайлула уйқуси мустаҳабдир” [“Фатово ҳиндия”, 5/376].
Имом Баҳутий Ҳанбалий айтади: “Қайлула уйқуси мустаҳабдир. Абдуллоҳ ибн Аҳмад ибн Ҳанбал айтади: “Отам ёзда ҳам, қишда ҳам куннинг ярмида ухлар ҳамда мени шунга буюрар эди” [“Кашшофул қаноъ”, 1/79].
Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, қайлула хусусида Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламдан қуйидаги ҳадис ривоят қилинади: “Қайлула қилинглар. Зеро, шайтонлар қайлула қилмаслар”[1]. Бироқ ушбу ҳадис баъзи уламолар ҳасан деган бўлса ҳам, рожиҳ фикрга кўра заифдир.
Қайлула вақти хусусида эса уламолар уч хил фикр билдиришган:
Қуёш заволга кетишидан олдин.
Қуёш заволга кетишидан кейин.
Хоҳ заволдан олдин ёки кейин бўлсин туш вақтида.
Юқорида ўтган ҳадис ва асарларга биноан қайлула вақти хусусидаги рожиҳ фикр унинг заволдан кейин эканидир.
Шайх Муҳаммад Мухтор Шинқийтий ҳафизаҳуллоҳ айтади: “Кўпчилик уламолар пешиндан кейин қайлула қилиш мустаҳаб дейишган. Чунки ушбу вақтда ором олиш сабабли таҳажжуд намозига куч тўпланади”.
Бироқ ёз фаслининг жазирама кунларида пешиндан олдин қайлула қилиш афзал. Зеро, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам жазирма кунлари пешин намозини бироз кечиктиришга буюриб, шундай деганлар: «Агар кун қизиб кетса намозни совутинглар (яъни қуёш тафти босилгунча кечиктиринглар)…» [Бухорий: 537, Муслим: 615].
Ибн Ҳажар роҳимаҳуллоҳ шундай дейди: «Саҳобалар жазирама иссиқ кунлари пешин намозини бироз кечиктиришга буюрилганлари учун пешин намозини қайлуладан кейин ўқишга одатланган эдилар. Лекин жума куни (намозга эртароқ бориб, улкан ажрга эришиш мақсадида) аввал жума намозини ўқиб, кейин қайлула қилар эдилар» [«Фатҳул Борий», 2/388].
Аммо қолган фаслларда эса пешиндан кейин қайлула қилган афзал. Чунки пешин намозидан олдин ухлаш намозни жамоат билан ўқишдан колдиришга сабаб бўлиши мумкин.
Қайлула вақтига тааллуқли бўлган мазкур фикрларнинг барчаси унинг афзал вақти хусусида эди. Аслини олганда мусулмон киши ҳар қандай фасилда пешиндан олдин ёки кейин ухлаши жоиздир. Бироқ, пешиндан олдин ухлаш жамоат намозидан қолдирмаслиги шарт қилинади, валлоҳу аълам.
[1] Табароний “Мўъжамул авсат” да (1/23), Абу Нуайм «Тиб»да (151) ривоят қилишган.
http://ixlos.org/?p=2841 Савол:
...http://ixlos.org/?p=2723 Аллоҳ таолога ҳамду санолар, Пайғамбаримизга салавот ва саломлар бўлсин!
...http://ixlos.org/?p=2715 Аллоҳ таолога ҳамду санолар, Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафога салавоту саломлар бўлсин!
...http://ixlos.org/?p=2715 Аллоҳ таолога ҳамду санолар, Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафога салавоту саломлар бўлсин!
...http://ixlos.org/?p=2644 Аллоҳ таолога ҳамду санолар, Пайғамбаримизга салавот ва саломлар бўлсин!
...Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев