http://ixlos.org/?p=2723 Аллоҳ таолога ҳамду санолар, Пайғамбаримизга салавот ва саломлар бўлсин!
Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: “Банда тановул қилган овқатига ёки ичган сувига ҳамд айтса, Аллоҳ ундан рози бўлади, бунда шубҳа йўқ” (Муслим ривояти, 2734-ҳадис).
Абу Умома Боҳилий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам олдиларидан дастурхон йиғиштирилса шундай дер эдилар:
اَلْحَمْدُ لِلهِ كَثِيرًا طَيِّبًا مُبَارَكًا فِيهِ غَيْرَ مَكْفِيٍّ وَلَا مُوَدَّعٍ وَلَا مُسْتَغْنًى عَنْهُ رَبُّنا
“Аллоҳга баракотли, холис ва беадад ҳамд бўлсин! У Зот берган неъматларни тақдирлаш имконсиздир. У зотдан умидимизни уза олмаймиз ва беҳожат ҳам бўла олмаймиз. У бизнинг Раббимиздир” (Бухорий ривояти, 5458-ҳадис).
Инсон давомий ва узлуксиз келиб турган неъматларни вақт ўтиши билан одатий ҳол санаб, унинг неъмат эканини унута бошлайди ва бу неъмат учун шукр айтиши ғайри оддий ҳолдек бўлиб қолади. Масалан, кўзи кўриб тургани, нафас ола олгани ёки тўрт муччаси бут бўлгани учун Аллоҳ таолога ҳамд айтиб, шукр қиладиганлар жуда ҳам камчиликни ташкил қилади. Кунлик еб-ичадиган неъматларимиз ҳам худди шундай одатий ишларга айланиб қолмаслиги керак. Акс ҳолда, очлик ёки қаҳатчилик балосига гирифтор бўлишимиз турган гап. Аллоҳ таолонинг берган неъматига нонкўрлик қилганлар қандай азобга дучор бўлишганига бир назар солинг: “Аллоҳ бир шаҳарни мисол қилади: у тинч ва сокин шаҳар бўлиб, ризқ-рўзи ҳар томондан бекаму-кўст келиб турар эди. Улар Аллоҳнинг неъматларига нонкўрлик қилишди. Шунда Аллоҳ уларга бу қилмишлари сабабли очарчилик ва нотинчлик балосини таттирди” (Наҳл: 112).
Шу сабабдан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам овқат есалар ҳам, сув ичсалар ҳам Аллоҳга ҳамд айтишни канда қилмас эдилар. Оила аъзолари ва яқинларидагилар эшитиб, ўрганишлари учун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу дуони уларга эшиттириб айтардилар.
Аллоҳ таоло берган неъматларнинг, хусусан, таом ва сув неъматларининг шукрини адо қила олмасак-да, бу неъматларга ҳамд айтишни канда қилмайлик, доим юқоридаги зикрни айтиб юришни ўзимизга одат қилайлик ва яна бир “ўлиб” кетган суннатни “тирилтирайлик”.
http://ixlos.org/?p=2841 Савол:
...http://ixlos.org/?p=2723 Аллоҳ таолога ҳамду санолар, Пайғамбаримизга салавот ва саломлар бўлсин!
...http://ixlos.org/?p=2715 Аллоҳ таолога ҳамду санолар, Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафога салавоту саломлар бўлсин!
...http://ixlos.org/?p=2715 Аллоҳ таолога ҳамду санолар, Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафога салавоту саломлар бўлсин!
...http://ixlos.org/?p=2644 Аллоҳ таолога ҳамду санолар, Пайғамбаримизга салавот ва саломлар бўлсин!
...Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев