Предыдущая публикация
Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати
28 даражагача кўтарилиши
маълум қилинди
24-25 февраль кунлари
Ўзбекистоннинг баъзи
ҳудудларида ҳарорат 28
даражагача кўтарилади.
Гидрометеорология маркази
хабарига кўра, 24-25 февраль
кунлари Бухоро, Навоий,
Қашқадарё ва Сурхондарё
вилоятларида ҳаво ҳарорати
кечаси 7-13 даража илиқ ва
кундузи 20-25 даража илиқ
бўлиши кутилмоқда. Баъзи
жойларда ҳарорат +28
даражагача кўтарилади.
Тошкентда кечаси 5-10,
кундузи – 18-23 даража (айрим
жойларида +25 даражагача)
илиқ бўлиши кутилади.
Тоғли ҳудудларда
ёғингарчиликлар
кузатилмайди. Ҳарорат кечаси
– 0-5, кундузи – 10-15
даражагача исийди.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 1