Фараз қилинг, қўлингизни бирозгина жароҳатлаб олдингиз, оғриқ сезяпсиз. Сизга асаб тизими оғриқ ҳақида миянгизга сигнал беради ва миянгиз бор диққатини ўша оғриққа қаратади. Агар сиз бор диққатингизни бошқа нарсага йўналтира олсангиз, қўлингиз оғриғини буткул сезмайсиз. Мисол учун ўша ҳолда сизга катта йиртқич ҳайвон ҳужум қилиб қолди. Сиз бор диққатингизни қочишга қаратасиз, табиийки қўлингиз оғриғи эсингиздан чиқади. Биз ҳаётда баъзан шундай онгимизни фақат оғриқларга созлаб оламиз. Фақат салбий сигналларнигина қабул қиламиз. Улар мени ёмон кўради. Ишим оғир, чарчадим. Ҳаёт менга шафқатсиз ва ҳоказо. Сиз салбий сигналлар йўналишини бутунлай ёпинг. Фақат ижобий нарсаларни қабул қилинг! Қалбингизни оғритишса бор диққатингизни оғриққа қаратиб олманг! Аксинча қалбингизга илиқлик келаётга тарафга қаратинг! Инсон онги шунчалик кучга эгаки, сиз ҳолатингиздан қатъий назар ўзингизни бахтиёр ҳис қилишингиз мумкин!
© Оқил Тўрақул
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 1