Предыдущая публикация
Шифокор чолнинг афт-ангорини кўриб, чўчиб тушди.
- Ҳамшира!
- Шошма, ўғлим. Сенга бир васиятим бор.
- Болаларингизга хабар бераман.
- Улар…
- Майли, айтинг.
- Уйимга кечқурун хабар бер. Васиятим шу.
Чолнинг жони пешинга яқин узилди. Дўхтир васиятга амал қилди.
Кимдир айтиб қўйган экан, тўнғич ўғли:
- Кеч хабар берибсиз? – деди.
- Отангиз шундай васият қилди.
- Васият? Эҳ, отагинам-а! Бугун мен тўй қилгандим…
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 3