Предыдущая публикация
Борлиғимдан кечган, боримдан кечган.
Сизни йўқотиб қўйишдан чўчиб,
Ҳиёнатни бахт ,деб тўнини ечган.
Мен ўша - сабримни тугиб дилимга ,
Юрагида йиғлаб кўзи кулган юз.
Сиз учун қаламим тутиб қўлимга,
Таърифлашга сира тополмаган сўз.
Мен ўша - оғзимда қалампир чайнаб,
Асалдек тамшаниб ширасин ютган.
Ишқингиз ўтида қалбида қайнаб,
Иссиқ бағир тафтин интиқла кутган.
Мен ўша - умидин узмаган жонман.
Бир парча юрагин кифтида тутган.
Сизсиз яшолмаган ўша бир онман,
Сабрини қучоқлаб йўлингиз кутган...
Жамила Камоловна.
19.06.2018 й
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев