~ Бир куни бир эшак қудуқга тушиб кетди ва одамларни ёрдамга чақириш учун бор овози билан ханграй бошлади. Уни овозини эшитган хўжайини югуриб келди ва уни қудуқдан чиқариб олиш учун қўлидан келганини қилди.…
..... ~ Эшакни қудуқдан чиқариб олишни иложи йўқлигини билгач, хўжайин шундай фикр қилди: ..... ~ «Эшагим анча қариб қолди, яқин орада кетиб қолиши аниқ, ўзи шу сиз хам ёшроқ ва бақувватроқ эшак олмоқчи бўлиб юргандим, қолаверса бу қудуқ ҳам анча қуруб қолди, уни анчадан бери кўмиб юбориб янги қудуқ қазимоқчи бўлиб юргандим. Нега энди битта ўқ билан икки қуённи урмайин, бирдан эшак ва қудуқни кўмиб қўя қоламан».…
..... ~ Кўп ўйлаб ўтирмасдан қўшниларини ёрдамга чақириб, кетмон~куракларини олиб қудуқни тупроқ билан тўлдира бошлашди. Нима бўлаётганини билган эшак, овози борича ханграй бошлади. Лекин одамлар унинг ханграшига эътибор бермасдан, қудуқга тупроқ ташлашда давом этишарди.…
..... ~ Бир маҳал эшак жим бўлиб қолди. Қачон ки хўжайин қудуқга қараганда ажойиб бир манзарани кўрди. Эшак ўзининг устига тушган тупроқни бир силкиниб, тушириб юбориб, оёқлари остига оларди. Бироз вақт ўтгандан кейин эшак барчани хайратда қолдириб, тупроқларни оёқлари билан тепкилаб~тепкилаб юқорига кўтарилиб, қудуқдан чиқиб олган эди…!
..... ~ Балки сизнинг ҳаётингизда ҳам кўп қийинчиликлар, нохушликлар бўлгандир ва келажакда сизга янгидан янги яхшиликлар келтирар.… ..... ~ Хар қачон сизни кўмишмоқчи бўлиб устингизга тупроқ ташласалар, сиз елкангизга ташланган тупроқни бир силкиб ташлаб ва мана шу тупроқга шукр қилган ҳолатда юқорига кўтарилаверинг.… ..... ~ Мана шундай қилиб секин~секин энг чуқур қудуқ остидан юқорига чиқа олиш мумкин.… ..... ~ Хар қандай муаммо ~ сизга отилган тошдир. Мана шу тошлар ёрдамида сиз юқори даражаларга кўтарилиб борасиз…!
..... ~ Оддий бешта қоидани ёдингизда тутинг…! ___Қалбингизни ҳасад ва ёмон сифатлардан халос этинг. Ким сизни ҳақ ёки ноҳақ хафа қилган бўлса барчаларини кечириб юборинг. Аллоҳ таоло барчасини кўриб~билиб турибди. …
___Қалбингизни хавотирлардан халос этинг! Аллоҳнинг ҳоҳлагани бўлади.…
___Ҳаётингизни тинч ва хотиржаъм ўтказинг ва борига шукр қилинг…!
___Кўпроқ беринг…!
___Камроқ кутинг…! Шунда ҳаётингиз гўзал бўлади…!
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 3