Сизларга ҳавола этадиган бугунги ҳикоям мени жудаям таъсирлантирди, ҳаётда кўрганларим ичидан энг таъсирли ва гўзал ҳодиса десам ҳам адашмаган бўламан....
Ўғилларимни 6 ойдан бери сув спортига олиб бораман. Эрталаб боғча, уй иши, кейин кечгача ишга кетаман, келиб ҳафтада уч кун бассейнга борамиз, қолган кунлари ҳам кечги пайт бошқа тўгаракларимиз бор. Уйга судралгувдек ҳолда келаман десам адашмаган бўламан. То фарзандларимни овқатлантириб, уҳлатгунимча соат тунги 1-2 бўлиб кетади. Уҳлагач ишларим қолиб кетмасин деб яна уй юмушларимниям бажариб қандай уҳлаб қандай уйғонганимни ҳам билмайман...
Лекин бугун аёлни қандай қадрлаш керак эканлигини бир рус инсондан эшитиб кўзларимга ёш келди.
Бу инсон сув ҳавзасида тренерлик қилади, соатлари чегараланган экан. Оҳирги дарси кечки соат 6 дан 7 гача экан. Бугун бир ўқувчиси кеч қолиб соат 7 да келибди. Дарсдан кейин олиб кетгани келган бола онаси билан суҳбатни ногаҳон шоҳиди бўлдим.
Тренер: Салом, бугун кеч қолганингларни сабабини қандай изоҳлайсиз?
Она: -Узр, дарсимизни тайёрлаб кечга қолиб кетдик.
Тренер: - Сизнинг дарсингиз ҳисобига мен уйимга, оилам бағрига 1 соат кечикдим аҳир. Мани аёлим куни билан уй ишлари билан чарчайди, иккита ёш боламиз бор. Уларни эплашни ўзи бўлмайди аҳир. Мен ишим деб оиламга кеч қолиб бораверсам, аёлим, фарзандларим мени интиқ кутишади аҳир. Шундоқ ҳам аёлим уй ишию фарзандлардан чарчайди, асаблари толиққан жуда. Уни ёнига вақтлироқ бориб меҳр беришни ўрнига кечикиб бораверсам. Фарзандларим деб кундузи чарчагани камдак тунлари ҳам минг бор бедор бўлади. Кўчада кетадиган бир соатим мен учун жудаям қадрли. Аёлимга ишлаяпман деб меҳр беролмасам, ундан нимани кутишим мумкин аҳир. Албатта у ҳам мен келгунча стресс ҳолатига тушади. Мен боргач менга овқат бериши керак, камига болалар ҳарҳашаси... Албатта кун сайин сўлиб боради кейин гулдек аёл. Мен ўзим далда бўлолмай туриб ундан ҳеч нима талаб қилишга умуман ҳаққим қолмайди аҳир. У мен учун умрини бағишлаб, ёнимда яшаяпти, менинг наслим давомчиларини ўз соғлиғидан воз кечиб дунёга келтирди. Менинг уйимни озода сақлаб,деярли менсиз фарзандларимни покиза тарбиялаб катта қилаяпти, мен уйга кеч боришга асло ҳаққим йўқ. Ҳозир 8 дан ошди, боргунимча эса 9 бўлади. Болларим эса уҳлайдиган вақт деярли. Мен уларга қачон меҳр бера оламан бунақада айтингчи.... Сизга бу сўзларни айтмасдим, лекин бу биринчи марта эмас кечикишингиз, деярли доим кеч келасизлар. Илтимос мени тўғри тушунинг, ҳаётда мен учун ишим жудаям қадрли, лекин яна бир оила аталмиш маскан борки, мен учун бор нарсалардан ҳам азиз. Ўз манфаатингизни ўйлаб бировга азият бериб қўйманг. Бошқа кечикманглар!!!
Она: - Узр,минг бор узр. Бошқа қайтарилмайди биз айбдормиз олдингизда. Яхши етиб олинг.
Бу рус миллатига мансуб бўлган бу кишининг сўзларини эшитиб кўзларимдан ёш думалади, ич ичимдан бир вулқон отиларди. Гўёки менинг дардларимни эшитган инсону, кимгадир етказаётгандек эди...
Азиз ЭРКАКЛАР!!! Сиз қалқонсиз, сиз мадорсиз муниса аёлларингиз учун. Сиз уларга жудаям кераксиз. Иш, чойхона, ошна оғайни билан умр ўтиб кетаверади, лекин оила аталмиш улкан бир қўрғонингизда меҳр ила сизни кутаётган жуфт жуфт кўзлар борлигини асло унутманг. Дунёда бари, барчаси ўткинчи лекин фақат уйдаги ота онангиз, умр йўлдошингизу Фарзанларингизгина ҳаммада хам кўпроқ сизни фақат СИЗ эканлигингиз учун яхши кўришади. Уларни ўз меҳрингиздан дариғ тутманг.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев