Аллоҳумма инний ас´алука ҳуббал ҳасанати ва таркал мункароти ва ҳуббал масакийни ва ан тағфиро лий ва тарҳаманий ва татуба ъалаййа ва иза ародта фитнатан фий холқика фанажжиний минҳа ғойра мафтунин. Аллоҳумма инний ас´алука ҳуббака ва ҳубба ман юҳиббука ва ҳубба ъамалин юқоррибуний ила ҳуббика.
Маъноси:
Ё Аллоҳ, Сендан яхшиликларни севишни, ёмонликларни тарк қилишни, мискинларни севишни, мени афв этиб, менга шафқат ва марҳамат қилишингни сўрайман. Ё Аллоҳ, Сен халқ орасида фитна яратишни мурод қилганингда, мени у фитнадан адашмаган ҳолимда қутқар. Ё Аллоҳ, Сени севишни, Сени севганларни севишни, Сени севдирувчи амални ҳам севишни сўрайман.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан бу муборак дуони уммат уламолари раиси Муоз ибн Жабал ҳазратлари бундай англатади:
"Бир куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бомдод намозига масжиди саодатга кечроқ келдилар.
Бутун асҳоб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни кутди.
Қуёш чиқишига ҳам озгина вақт қолди. Ўша куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бомдод намозини енгил ўқидиларда, сўнгра муборак юзларини асҳобга буриб, бундай дедилар:
"Эй асҳобим, менинг наздимда сизнинг мавқеингиз шарафли. Шу сабабдан сизга бугунги намозимнинг кеч қолиши ҳикматини айтаман".
Барча саҳобайи киромлар бажонидил Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сўзларига қулоқ солдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам сўзларида давом этдилар:
"Бу кеча Аллоҳ таоло хоҳлаганича нафл намоз ўқидим. Сўнгра кўзларимга уйқу келди. Шунда Раббим менга: "
Эй Муҳаммад!"деди.
Мен:
"Лаббайк, ё Рабб!"- дедим.
Раббим:
"Самодаги малакларнинг савоби кўплиги ҳақида баҳслашган нарсаларини биласизми?"-деди.
Мен эса:
"Билмайман, ё Раббим",-дедим.
Раббим қудрати илоҳиясини икки елкам орасига қўйди.
Ўша пайт ҳамма нарсани мушоҳада қилдим, ўргандим.
Сўнгра Раббим менга такроран:
"Ё Муҳаммад! Малаклар савоби кўплиги ҳақида баҳслашган нарсалар нима?"-деб сўради.
Мен эса бунга жавобан: "Каффоратдир",- дедим.
Раббим мендан:
"Каффорат нима?"- деб сўради.
Мен эса:
"Намоз учун жамоатга боришдир. Яна совуқ кунда чиройли таҳорат қилишдир. Яна намоз ўқиганидан сўнг бир оз масжидда ўтиришдир",- дедим.
Сўнгра Раббим олдинги саволни яна сўради. Мен эса: "Фақирларнинг қорнини тўйдириш, ҳаммага юмшоқ, ширин сўз айтиш, инсонлар ухлаётганида тунги намозга туришдир", дедим.
Сўнгра Раббим:
"Ё Муҳаммад! Мендан нима истасангиз, тиланг", деди.
Мен эса:
"Ё Аллоҳ, Сени севишни истайман, Сени севганларни ҳам севишни истайман, Сени севдирувчи амалларни ҳам севишни истайман",- дедим".
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу дуони ўқиб бўлгач, саҳобаларга хитоб қилиб:
"Эй асҳобим! Сиз бу дуони ўрганинг ва билмаганларга ўргатинг, зеро, бу нарсалар ҳақиқатдир",- дедилар".
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 1