Қачондир ишқида ёнганингиз рост,
Қачондир забт этган ҳаёлингизни,
Керак бўлса кунда канда қилмай, дўст,
Қўлларини ўпинг аёлингизни!
Бору-йўғингизга кўнган муштипар,
Гоҳи йўлингизни кутган тонг қадар,
Жилла бўлмаганда майли бир сафар,
Қўлларини ўпинг аёлингизни!
Оқ ювиб-оқ тараб, толдим демаган,
Оши совиса ҳам сизсиз емаган,
Сизни ҳизматингиз малол келмаган,
Қўлларини ўпинг аёлингизни!
Уйингиз болага тўлгани учун,
Ичи қон йиғлаб ҳам кулгани учун,
Бир сизга вафодор бўлгани учун,
Қўлларини ўпинг аёлингизни!
Атрини сочади турфа ҳил "гуллар",
Жоним деб жон олар нафсига қуллар.
Бир тола сочига арзимас улар.
Қўлларини ўпинг аёлингизни!
Уйим деб, болам деб ўзин унутган,
Бутун ҳаётини сизга баҳш этган,
Жуфти-ҳалолим деб бошида тутган,
Қўлларини ўпинг аёлингизни!
Рўзғор муштларидан оғриса жони,
Бошга кўтармаган йиғлаб дунёни,
Сизга йўллаяпман шу илтижони,
Қўлларини ўпинг аёлингизни!
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев