«Ит», «Эшак» деб сўкишга,Ҳаё қилинг, болани.Расулуллоҳ дердилар,Юзларидан ёғиб нур:«Болалар бу ― жаннатнингГулу райҳонларидир».Тўғри баъзида «гулуРайҳон» лар ҳам куйдирар,Шўхлиги ошиб кетса,Жонингиздан тўйдирар.Бобом дерди: «БоланиСўкмоқ асли эмас эп,Жаҳлингиз чиқса:«Нодон» ёки «хумпар»деб.«Бой бўлгур», «кўпайгур» денг,Асло деманг, «ўл», «лаънат»,Шуни билиб қўйингки,Сўкиниш ҳам бир санъат.Қанийди, ПайғамбардайСўксангиз, қилсам ҳузурУл зот дердилар, сўкса:«Бурнинг ерга ишқалгур».Тилдан чиққан ҳар сўзда,Маърифат, зиё бўлсин,Ҳатто сўкишингиз ҳам,Яхши бир дуо бўлсин.Ихлос билан қилинган,Ҳар ниятинг ушалар,Ҳар сўзга кўкда «Омин!»,Деб турар фаришталар.«Ит» десангиз, ит бўлиб,Ўзингизни қопади,«Эшак»дан эшак, ҳар кимЎз тилида топади.Фарзандингиз билан элФахрланиб яшасин,Иту эшак феъллардан,Парвардигор асрасин.Олим, шоир, ҳунарманд,Полвон бўлсин болаларЮртга керакли, ҳалолИнсон бўлсин болалар.Болангизни сўксангиз,«Пошшо бўлгур», деб сўкинг,«Олим бўлгур», «ҲизргаОшно бўлгур», деб сўкинг.Оғиздан чиққан ҳар сўз,Марҳабо, билки, кушод.Инсон маърифатиниЎлчайдиган даражот.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 8