Агар фарзандингизнинг гугурт чўп қолдиқлари, бўр, кесак ва қум ейдиган одати бўлса, қонини текширтиринг!— Аллақачон эмаклаб кетган ўн ойлик қизалоғим ердан нима топса, оғзига солади. Буни шу қадар тезликда амалга оширадики, баъзан нима солганини кўришга ҳам улгурмай қоламан. Кампирга ўхшаб тамшанаётганида, оғзида нимадир борлигини билиб, қўлимни суқишга мажбур бўламан. Бу гигиенага хилоф-ку, аммо хавфсизлик учун шундай қилишга мажбурман. Ўғлимда ҳеч қачон бундай одат бўлмаган, ердан нарса олиб, оғзига солганини эслолмайман ҳам. Қизчамнинг ушбу хатти-ҳаракати нимадан далолат? Уни бу одатдан қайтариш мумкинми?Нега бундай қилади?Педагог ва руҳшунослар бунинг ҳеч ҳайрон қоларли жойи йўқлигини таъкидлашади. Болалар шу йўл билан оламни танишади. Бунда таъм билиш туйғуси кўриш, эшитиш, ҳид билиш ва пайпаслаб сезиш сингари муҳим ҳисобланади. Руҳшунослар орасида, ҳатто «оғиз боланинг учинчи қўлидир» деган ибора ҳам юради. Бошқа томондан олиб қараганда, бу кичкинтойнинг руҳий ёки жисмоний камчилигиборлигидан далолат бериши ҳам мумкин. Руҳшунослар оғзига дуч келган нарсани солавериш одати оиласида меҳр-муҳаббат, илиқликни етарлича ҳис этмаётган болаларда кўп учрашини қайд этишади. Шунингдек, руҳий нуқсони бор ва ақлий ривожланишда ортда қолаётган болаларда ҳам иштаҳа йўқолиши ҳамда таъм билиш туйғусининг бузилиши кузатилар экан.Одатда, кўкрак ёшидаги гўдаклар соч толалари, жун, қоғоз, арқон, ип, алебастр кабиларга ўч бўлишади. Каттароқ ёшдаги болалар эса ҳайвонларнинг ахлатлари, кўмир, кул, қум, шағал, япроқлар ва қўнғизчаларни оғизларига кўп солишади.Болангиз бензин ҳидласа…Аммо еб бўлмайдиган нарсаларга ўчлик ёки тиббиёт тили билан айтганда дисгевзия (юнонча таъм билиш хасталиги) кўпинча руҳан соғлом болаларда ҳам учрайди. Фарзандингизни диққат билан кузатинг. У яширинча бўр, кўмир, тупроқ, қум, тиш пастаси, ёқилган гугурт чўпларини еяптими? Унга бензин, ацетон, керосин, янги газеталар ҳиди ёқаяптими? Боланинг ранги оқарган, кўп ҳансирайди, беҳоллик ва бош айланишиданшикоят қилади ёки тез чарчаб қолади, шундайми? Сочлари қуруқ, тирноқлари синувчан, лаб четлари эса кўпинча бичилиб қоладими? Булар ёнига унда кузатилаётган таъм билиш хусусиятининг бузилганини ҳам қўшсак, темиретишмовчилиги натижасида юзага келувчи камқонликни гумон қилишимиз учун асос етарли бўлади. Болалар шифокори билан маслаҳатлашиб, умумий қон таҳлилини ўтказинг. Замонавий дори воситалари ёрдамида фарзандингизнинг иштаҳасини ростлаб, таъм билиш қобилиятини ҳам тўғри йўлга солиб олишингиз мумкин.Бордию, шифокор ҳеч қандай касалликни топмаса, шунчаки тинчланиб, кутинг. Уч ёшдан сўнг турли ноодатий емишларга интилиш ўз-ўзидан йўқолиб боради. Агар бола ўжарлик қилиб, ўз таомномасини ўзгартиришдан бош тортса, у билан келишиш йўлига ўтинг. Масалан, кўчага чиққанда чўнтагингизга қурут ёки болангиз хуш кўрадиган бошқа бирон ширинликдан озгина солиб олинг-да, у ердан топиб, оғзига солмоқчи бўлган нарсага алмаштиришга ҳаракат қилинг. Албатта, парҳез нуқтаи назаридан ушбу «бартер» унчалик тўғри бўлмаса-да, қум ёки ифлос кесакдан кўра камроқ зарар келтиради. —Педагогикада қандай, билмадим-у, тиббиётда боланинг еб бўлмайдиган нарсаларни оғзига солиши «ёмон одат» деб баҳоланади. Бу одат болада гижжаларни пайдо қилувчи сабабгина эмас, гижжанинг оқибати ҳам бўлиши мумкин. Яъни организмида паразитлар мавжуд гўдак ҳамма нарсани оғзига солаверади, нотўғри овқатланиш одатларига эга бўлади. Шунингдек, фарзандингизнинг асаби бузуқ, оғиз бўшлиғида бирор иллати мавжуд ёки бола тозаликка яхши риоя қилинмайдиган муҳитда улғаяётган бўлса, бу ҳам унинг бўлар-бўлмас нарсаларни оғзига солишига олиб келиши мумкин. Шундай экан, гўдакка у туғилганиданоқ тўғри овқатланиш одатларини сингдириш, озодаликка риоя этиш ва егулик саналмайдиганнарсаларни оғзига солиш одатига бепарво бўлмасликни тавсия этамиз.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев