«Барселона» Мадридга етиб келди
Бугун Испания чемпионати 26-тур доирасида "Реал" ва "Барселона" клублари ўртасида навбатдаги класико баҳси бўлиб ўтади.
Каталонияликлар кеча, маҳаллий вақт билан соат 20.30 да Мадридга етиб келганлар. "Барселона" делегацияси таркибида 19 нафар футболчи ва 13 нафар клуб ходими бор. Улар орасида клуб президенти Сандро Росель ҳам Мадридга келган.
Эслатиб ўтамиз, жароҳат олган Хави Барселонада қолган. Шунингдек Эрик Абидаль, Мартин Монтойя ва Хонанат Дос Сантослар ҳам ўйин рўйхатидан жой олмаганлар. Месси эса гарчи рўйхатдан жой олган бўлсада, касаллиги туфайли майдонга тушмаслиги айтилмоқда.
Ўз навбатида "Реал" мураббийлар штаби ҳам Ла лигадан кўра Чемпионлар лигасида "Манчестер Юнайтед"га қарши ўтадиган жавоб ўйинини муҳим деб билганлар ва Криштиану Роналду, Рамос ва Варан каби футболчиларни захирада ушлаб қолишни маъқул кўрмоқдалар.
Аммо бу ҳолат Класикога таъсир қилмаслиги аниқ. Чунки каталонияликлар уч кун олдин Испания Кубогидаги мағлубият аламини олишга ҳаракат қилсалар, "Реал" ўша ғалаба завқини ушлаш учун интилишлари аниқ.
m.youtube.com/watch?feature=youtu.be&v=F5oVFcyNU6E&desktop_uri=%2Fwatch%3Fv%3DF5oVFcyNU6E%26feature%3Dyoutu.be
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев