Предыдущая публикация
Маҳзунлик – кўнглимнинг иккинчи номи.
Япроқлар – бу ҳаёт ўткинчи асли,
Куз – ҳассос қалбимнинг ҳадсиз илҳоми...
Умрим дафтарини бир-бир варақлаб,
Чуқур хаёлларга чўмган онимда,
Орзулар манзилин тинмай сўроқлаб,
Армоним умид-ла турар ёнимда...
Маҳзун кайфиятнинг ижрочисиман,
Кўнглим куйин чалар, дилда изтироб.
Ичимга қайдандир тўлгандир туман,
Мавҳумлик қийноқдир,
Мавҳумлик азоб!!!!
Барглар тўкилади дарддек сарғайиб,
Ҳар тушган япроқда битта куним бор.
Дарахтлар яланғоч қолар мунғайиб,
Бешафқат бу вақтдан олар хуним бор!!!
Қадрим баъзан қиммат, баъзида арзон,
Оқар сувдек ўтар вужудимда қон.
Бу фасл – иймоним солинган мезон,
Бу фасл – охират учун имтиҳон...!!!
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев