Шавкат Мирзиёев Малайзияга боради
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Малайзияга бориши кутилмоқда. Бу ҳақда мамлакат бош вазири Анвар Иброҳим маълум қилган.
"Малайзия келаси ҳафтадан бошлаб дунё мамлакатлари билан дипломатик алоқаларини мустаҳкамлаш мақсадида бир қанча жаҳон етакчиларини кутиб олади", деди бош вазир Анвар Иброҳим.
Унинг сўзларига кўра, етакчилар орасида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон бор.
“Ҳозирги вақтда бизга кўпроқ стратегик шериклар керак, фақат бир давлатга таяниб бўлмайди. Энди биз АҚШдан инвестицияларни жалб қилиш, Европа Иттифоқи билан муносабатларни яхшилаш ва Хитой билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш бўйича саъй-ҳаракатларимизни давом эттирмоқдамиз", деди у Хитой Янги йили очиқ эшиклар кунидаги нутқида.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев