@@
Орзу - умидларим бир четда қолиб.
Нега армон билан сийлайсан ҳаёт.
Гоҳида қадримни тупроққа қориб.
Айтгин нега бунча қийнайсан ҳаёт.
Кулиб боқсам сенчи , уясан қабоғ.
Орзуйим йўлида ё қазасан чоғ.
Ошиқ юрагимни куйдириб э воҳ.
Нега туйғуларим уйнайсан ҳаёт.
Қийин қийноқларинг солиб кўнглимга.
Тўсиқлар қўясан юрган йўлимга.
Ҳаттоки гоҳида чорлаб ўлимга.
Нега синовларинг йўллайсан ҳаёт.
Рўзғор ташвишига , ғамига ботиб.
Отам йўқлолмадим ўзимдан ортиб.
Бир дам яшай десам ёқамдан тортиб.
Нега ўз ҳолимга қўймайсан ҳаёт.
Энди бахтга ўра ўнгу - сўлимни.
Ҳидоят нуридан ёрит йўлимни.
Кунда эслатиб қуй Ҳақни , ўлимни.
Метиндек мустаҳкам иймон бер ҳаёт.
Орзу - умидларим қўлидан тутай.
Дарду - ситамларни буткул унутай.
Бағрингда шодланиб муродга етай.
Бахтли яшашимга имкон бер ҳаёт.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев