Уринишлар бари бефойда.
Менсиз бир кун яшай олдингми,
Нафас олиб ҳавосиз жойда.
Жим,овозсиз урдими юрак,
Ер айланди оёқ остида,
Қандай яшай олишинг мумкин,
Ҳаётинг йўқ бўлса аслида.
Демак мумкин,
Демак оддий ҳол.
Бунчалар ҳам нодон бўлмасам,
Сенга нима даҳли бор ахир,
Сенсиз бир кун яшай олмасам.
Жуда қизиқ,
Кулгили ҳатто.
Қуёш кулиб боқяпди сенга,
Кундузларга кулиб кетақол,
Тунларингни қолдириб менга!
Фойдаси йўқ,
Кечиргин дема,
Уздим кўнгил боғлаганимни.
Ҳайрлашдик.
Энди ўгрилма,
Кўриб қолма йиғлаганимни...
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев