Муҳаббат ўлдими,кўринмайсиз йўқ,
Дилингиз йўқламас,гулханингиз чўғ.
Гуноҳлар қилдимми,бир келмоқлик йўқ,
Кулиб йиғлаётган кўзлар меники,
Майдаги сархушлик,гулоб сизники.
Вужудим қақшатиб, олов ёнади,
Сизни ўрганолмай, кўзлар толади.
Ақлимни англамай,тонглар отади,
Кўкдан видо очган, булут меники,
Булутсиз ёмғирлар, томчи сизники.
Меҳр қучиб айтар,рост оҳингиз йўқ,
Ойдин кулгу каби,гул лолангиз йўқ.
Сиздан нафас олар,баҳорингиз йўқ,
Гумондан дил очар,кўзлар меники,
Йўғидан бор топар,сўзлар сизники.
Боқсам дилга гўё, томон озурда,
Саратон қуёши,мавҳум озорда.
Куйдирар,ёндирар,қалбни безорда,
Офтобдан кул очган,хазон меники,
Кузни баҳор тутган,тўфон сизники.
Майли сиздан нафас,олсин бу боғлар,
Сизга интилсинлар,гулли чорбоғлар.
Чўққиларни қучинг,юксалиб тоғлар,
Тинчгина осмоннинг, ери меники,
Кўкдаги қуёшнинг, нури сизники.....
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 44
Яшамоққа қолмади мадор.
Айрилгиси келмас ҳеч ундан,
Ёш тўкмоқда қалбим азадор..
Жонига қасд қилиб неча бор,
Хижрон ханжар урди кўксига.
Армон бўғиб сочлари билан,
Пичоқ солиб кўрди бўғзига..
Орзулари қанот берганди,
Осмонига тўрлар қўйдилар.
Занжир солиб оёқларига,
Умидининг кўзин ўйдилар..
Лекин мағур яшади доим,
Кўр ўмидин синдирмай сабрин.
Садоқатнинг қўлидан тутиб,
Вафолардан қидирди қадрин..
Сезмай қолди бир кун хиёнат,
Заҳарлади муҳаббат орин.
Севги бошин қўйиб юракка,
Айрилиққа топширди борин..
Жон бермоқда юракда севги..
...
Қоядек тик ғуруримни букиб бўлдим.
Бундан ортиқ ситамларга чидолмайман,
Туйғуларим пойларингга тўкиб бўлдим!
Кечир!
Сени энди ёниб севолмайман,
Севади деб эртакларим тўқиб бўлдим!
Эринмасдан юрагингни варақладим,
Кичиккина китоб экан ўқиб бўлдим!
Кечир!
Сени энди ёниб севолмайман!
Аччиқ-аччиқ бода тутдинг, ичиб бўлдим!
"МАЛИКАМ" деб пешонамга таққан тожинг,
Сохта экан, уни секин ечиб бўлдим!
Кечир!
Сени энди ёниб севолмайман!
Бемеҳрлик дарё бўлди, кечиб бўлдим.
Ситам бердинг, озор бердинг, хижрон бердинг,
Сени эмас, мен уларни қучиб бўлдим!
Қанот берди ёлғон ҳислар бир лаҳзага,
Оёқ узиб самоларга учиб бўлдим.
Кейин эса ўша баланд рўёлардан,
Аввалги тинч ҳаётимга кўчиб бўлдим!
КЕЧИР!
ЭНДИ СЕВОЛМАЙМАН!
@Malika_Salimova_sheriyati
Мен қизғонсам олов бўлиб қизғонаман.
Кўз қирингиз ташламангиз у гулларга.
Мен кизғонсам тикон бўлиб қизғонаман.
Сўзласангиз ширин сўзни бегонага.
Мен қизғонсам заҳар бўлиб қизғонаман.
Кўзларимдан оқизманг кўз ёшларимни.
Мен қизғонсам дарё бўлиб қизғонаман.
Оғритманг ҳеч хиёнатла юрагимни.
Мен қизғонсам ажал бўлиб қизғонаман...
Сиз хам яхши, қизғонасми ўзи....???
Севдирманг куркаман, озорларидан.
Мехрингиз тафтидир кунглимга огу,
Тун хукумрон унинг хижронларидан.
Кузингиз нигохи, чакиндай чакнар,
Зарбидан юрагим титроги ёмон.
Кийнаманг азизим, севдирманг мени,
Гар йигласа кунглим кулмогим гумон.
Сукунат тахтимни, титратар забун,
Битилган байтингиз, отилган камон.
Яримта кунглимга, йукми рахмингиз,
Мергансиз юрагим олмангиз нишон.
Гам ва андухларим ,жуссамга жойлаб,
Юлдузлар чорласа, кукка учардим.
Юрагим талаби омонат Дийдор,
Жаннатни пойида сизни кутардим.
Ишқ ўтида ёниб хароб бўлса хам,
Севгим сахро каби сароб бўлса хам,
Мен сени севаман азоб бўлса хам! ана бўмасам...
Сенинг юрагингни излаб кездирди.
Рашкимни беркитмоқ истадим аммо.
Соғинчимни айтдим юрак қиздирди.
Қани мени ўша бедорсиз туним.
Соғиниб кетяпман қайтаролмадим.
Сўлди қўлларимда сен берган гулим.
Увол бўлди севгим айта олмадим.
Қарзга соғинмагин кўнглим учунмас.
Менинг юраккинам мисли бир қафас.
Дардимни беркитиб қулифлайманку.
Қаламим айтади тилларим айтмас.
Бегонна юракка боргим келмайди.
Тақдирга тан бериб қолгим келмайди.
Бир лахза бўлсада севилсам майли.
Юрагин бу дардим асло билмайди.
У асли рашк деган ари уяси.
Қизғониб кўтарса тўполон, ғавғо,
Дош беролмас ҳатто араб туяси.
Севишга шошилма...бир ўйга толгин,
Бас қил севги дея бағринг тилишни.
Яхшилаб, ошиқмай ўрганиб олгин,
Севишдан аввалроқ сен рашк қилишни...