LORSILS
ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
Препаратнинг савдо номи: Лорсилс
Таъсир этувчи моддалар (ХПН): Aмилметакрезол / 2,4 дихлорбензил спирти
Дори шакли: шимиш учун пастилкалар.
Таркиби
1 пастилка сақлайди:
Фаол моддалар: Амилметакрезол - 0,6 мг; 2,4 дихлорбензил спирти - 1,2 мг.
Ёрдамчи моддалар: қанд, суюқ глюкоза, сувсиз лимон кислотаси, ментол, апельсин хушбўйи, қлупнай хушбўйи, «Ponceau 4R» бўёвчиси, лимон хушбўйи, сариқ шафақ бўёвчиси, сариқ хинолин бўёвчиси, карамель бўёвчиси, асалли ароматизатор, лимонли ёғ, индигокармин бўёвчиси, эвкалипт ёғи, тозаланган сув.
Таърифи
Думалоқ, тўқ сариқ рангли икки ёқлама қабариқ, нордон ва апельсин таъмли пастилкалар (апельсин).
Думалоқ, оч сариқ рангли икки ёқлама қабариқ, нордон ва лимон ҳидли пастилкалар (асал ва лимон).
Думалоқ, ҳаво рангли икки ёқлама қабариқ, ментол ва эвкалипт таъмли куйдирувчи пастилкалар (ментол ва эвкалипт).
Думалоқ, қизил рангли икки ёқлама қабариқ, нордон ва клупнай таъмли пастилкалар (клупнай).
Думалоқ, сариқ рангли икки ёқлама қабариқ, нордон ва лимон таъмли пастилкалар (лимон).
Фармакотерапевтик гуруҳи: ЛОР-аъзолари касалликларини даволаш учун воситалар
АТХ коди: R02AA20
Фармакологик ҳусусиятлари
Оғиз бўшлиғи ва томоқнинг инфекцион-яллиғланиш касалликларида маҳаллий қўллаш учун мажмуавий антисептик препарат. Препарат антисептик таъсир кўрсатади, in vitro шароитларида граммусбат ва грамманфий микроорганизмларни кенг таъсир доирасига нисбатан фаол, антимикотик таъсир кўрсатади.
Фамакокинетика
Умумий сўрилиши кам бўлганлиги сабабли препаратни фармакокинетикаси бўйича маълумотлар йўқ.
Қўлланилиши
Оғиз бўшлиғи, томоқ, ҳиқилдоқни инфекцион-яллиғланиш касалликларида: тонзиллит, фарингит (жумладан, скарлатинада кузатиладиган фарингит), ларингит (шу жумладан, касбга оид бўлиши мумкин – ўқитувчиларда, суҳандонларда, кимё ва кўмир саноати ишчиларида), овоз бўғилишида, оғиз бўшлиғи ва милкларнинг шиллиқ қаватларини яллиғланишида (афтоз стоматит, гингивит, молочница) қўлланади.
Қўллаш усули ва дозалари
Оғиз бўшлиғи ва томоқда яллиғланишнинг биринчи симптомлари пайдо бўлганида қўлланади.
Катталар ва 5 ёшдан ошган болалар: 1 пастилкадан ҳар 2-3 соатда шимилади. Пастилкаларни тўлиқ эриб кетгунича шимиш керак. 24 соат давомида 8 пастилкадан ортиқ шимилмасин.
Ножўя таъсирлари
Аллергик реакциялар: тошма, томоқда ачишиш ва санчиш ҳисси, томоқни шиши.
Одатда кузатилмайдиган реакциялар пайдо бўлган ҳолларда препаратни кейинчалик қўллаш мақсадга мувофиқлиги тўғрисида шифокор билан маслаҳатлашиш керак.
Ножўя таъсирлар одатда препарат тавсия қилинган дозаларда қўлланганида кузатилмайди.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
• препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик;
• болалар (5 ёшгача).
Эҳтиёткорлик билан
Ҳомиладорлик, эмизиклик даври, бронхиал астма.
Бошқа дори воситалари билан ўзаро таъсири
Бошқа препаратлар билан клиник жиҳатдан аҳамиятли ўзаро таъсири аниқланмаган. Препаратни бошқа маҳаллий микробларга қарши воситалар билан бир вақтда қўллаш мумкин.
Махсус кўрсатмалар
Препаратни таркибига кирувчи ҳар қандай компонентига юқори сезувчанлик бўлганида препаратни ишлатиш мумкин эмас. Агарда касалликни симптомлари 3 кундан ортиқ сақланса ва юқори ҳарорат, бош оғриғи ёки бошқа кўринишлар билан кечса, шифокорга мурожаат қилиш керак. Тавсия қилинган дозадан оширилмасин. Қандли диабети бўлган пациентлар Лорсилс препаратини қабул қилишда ҳар бир пастилкада қанд борлигини ҳисобга олишлари керак.
Транспорт воситалари ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири
Препарат автотранспорт ва механизмларни бошқариш, шунингдек диққатни юқори жамлаш ва психомотор реакциялар тезлигини талаб қилувчи бошқа потенциал ҳавфли турдаги фаолиятларни бажариш қобилиятига таъсир кўрсатмайди.
Ҳомиладорликда ва эмизиклик даврида қўлланиши
Ҳомиладорлик вақтида ва эмизиклик даврида препаратни фақат шифокорни назорати остида қўллаш мумкин.
Препарат болалар олаолмайдиган жойда саклансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.
Дозани ошириб юборилиши
Препаратнинг дозасини ошириб юбориш эҳтимоли кам ҳисобланади. Дозани ошириб юборилиши МИЙ (меъда-ичак йўллари) томонидан фақатгина дискомфорт симптомлари билан намоён бўлиши мумкин.
Чиқарилиш шакли
4 пастилкадан стрипда; 5 стрип қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутида.
Сақлаш шароити
Қуруқ ёруғликдан ҳимояланган, 25оС дан юкори бўлмаган хароратда.
Яроқлилик муддати
3 йил.
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецептсиз.
Иишлаб чиқарувчи:
Медико Лабс. 628, Г.И.Д.С. Ватва, Aхмедабад, Ҳиндистон.
Учун ишлаб чиқарилган:
Авантика Медекс Пвт. Лтд. 6, Ахмедабад комплекс, Сархез, Ахмедабад, Ҳиндистон.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев