Энди
хохласанг ён, хохласанг тута.
Хохласанг, хохласанг кўз
ёшларингга чўкиб кет. Энди сенга
шафқат йўқ. Энди кеч... Меҳр
излама дарбадар гадодек тиланиб,
тасалли кутма ҳеч кимдан энди
бефойда. Энди у йўқ. Қомати букик,
юзлари ажинга тўла, қалтироқ
қўллари қадоқ, қалблари меҳрга
тўла онамиз энди йўқ. Дарвоза
ёпиқ, чироқлар ўчган. Энди,энди
ҳеч ким кутмайди сени, Энди ҳеч
ким кутмайди сени, У кутганчалик.
Боғлар ҳазон, гулзорлар тупроқ. Ер
қаттиқ, йироқ осмон.Энди у йўқ,
ҳоҳлаган пайтингда, ҳоҳлаган
пайтингда юрагингни чангаллаб
йиқил. Энди ҳеч кимни сенга рахми
йўқ. Онамни ҳиди келади деб
асралган кийимларилари уйингни
тўлдирар, лекин, лекин,
кўнглингни ким тўлдиради, ким?
Эски суратлар соғинчга жавоб эмас,
фақат ярангни янгилайди ҳолос.
Дунё, дунё саволга тўла, розимисиз
Онажон? Кутганинггизда келдимми?
Cоғинч нималигини билдимми?
Қадр нималигини билдимми
Онажон? Гул деб юрганим, юрагим
тошмикана Онажон? Ўғил бўлиб,
ўғил бўлиб нима қилдим? Ўғил
бўлиб нима қилдим? Остонангизни
пойлаган бир итчалик
ҳизматингизни қилолдимми
Онaжон? Менку, менку яшаяпман,
юрагимга мушлаб, йиғлоқи
юрагимга мушлаб. Дардимни ютиб,
қиёмтни кутиб, лекин, лекин ҳар
оқшом сизни сўрайдиган, сизни
йўқлайдиган боламга нима дейман
Онажон, боламга нима дейман?
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев