Соғинаман дейсиз, кулиб қўяман,
Билмасликка оламан билганларимни.
Сизга айтолмайман, кўрсатолмайман,
Кўзимда ёш билан кулганларимни.
Соғинаман дейсиз, кулиб қўяман,
Ичингизда қолсин шу мунаввар нур
Армон саҳросида ҳақиқий мардлар,
Жимгина соғинар, сўзсиз йиғлашар...
Соғинаман дейсиз, бошим эгаман,
Билмасликка оламан билганларимни.
Сизга айтолмайман, чўғлар устида
Онг қадар тиловат қилганларимни.
Ахир соғинмоқ ҳам ибодат қилмоқ
Соғинч кўзёшларга юзларни чаяр.
Армон тунларида ҳақиқий мардлар,
Жимгина соғинар, сўзсиз йиғлашар....
Соғинаман дейсиз, айтмайман мен
ҳам,
Оғзини ёпаман айтарларимни.
Айтмасман ҳижроннинг оёқларига
Тут каби тўкилиб қайтарларимни.
Илоҳо, тўқнашмайлик тасодифан ҳам,
Бирга учратмасин на дўст, на ғаюр.
Армон чангалида ҳақиқий мардлар
Жимгина соғинар, сўзсиз йиғлашар.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев