"Парвардигор бирдир", деганлар,
Рамазонда нафсин енгганлар,
Фақат халол луқма еганлар,
Ҳайитингиз бўлсин муборак!
Золимларнинг бўшар тўрлари,
Тўрларидан яқин гўрлари.
Пайғамбарнинг меросхўрлари,
Ҳайитингиз бўлсин муборак!
Тақлид қилмас эшакка отлар,
Ахир улар ҳанграшга ётлар,
"Рождество"ни кутмаган зотлар,
Ҳайитингиз бўлсин муборак!
"Бу Рамазон тез тугади", деб,
Йиғлаяпман ич-этимни еб,
Иймонига беролганлар зеб,
Ҳайитингиз бўлсин муборак!
Ушбу кунни узоқ кутганлар,
Иғвони-да чин унутганлар.
Рамазонда рўза тутганлар,
Ҳайитингиз бўлсин муборак!
"Аллоҳ!" дея дардин енгганлар,
Сажда қилиб бошин эгганлар,
Мусофирлик нонин еганлар,
Ҳайитингиз бўлсин муборак!
Ҳақ йўлида оққан қонлари,
Ҳақ йўлида чиққан жонлари.
Бутун дунё мусулмонлари,
Ҳайитингиз бўлсин муборак!
Инша Аллоҳ...
Баданимни тарк қилмаса жон,
Томиримда музламаса қон,
Етмиш кун сўнг, шеър битгум Қурбон,
Ҳайит бўлсин дея муборак!
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев