Бир йигит узоқ манзилни кўзлаб йўлга чикди.
Ўрмонда кетаётиб, кўзига қуёш нури ўзини ёрқин таъсирини кўрсатди-ю, йигитни кўзи қамашиб йиқилиб тушди. Йигит кўкка қараб:
-Аллоҳим, сен сақлагувчи эдинг-ку, мен сенга дуо қилиб, ўзимни топширсамда, мени сақламасанг, бу қанақаси? – дедида, бошқа йўлга қараб бурилди.
Аслида у йигит аввал кетаётган йўлида заҳарли илон ўз ўлжасини кутиб ётганини ва йигитни ажал кутиб турганини билмаган эди.
Йигит йўлида давом этди. Бироқ ҳаво булутланиб, чақмоқ чақиб, шаррос ёмғир қуя бошлади. Йигит ёғаётган жаладан беркинмокчи бўлиб йўлидаги кўринган кулбага шошилиб югурган эди, яна йиқилди. Лойга қоришиб, ҳафсаласи совуган йигит яна Аллоҳга нолиб деди:
-Аллоҳим, менга нега раҳминг келмайди-а? Шаррос ёмғирда лойга қоришиб ётганим яхши эканда-а? Яна мени йиқитдинг...
Йигит ўзича хафа бўлди-да, ғазаб билан ўрнидан туриб бошқа йўлга бурилди, билмадики, ёмғирдан пана топмоқчи бўлган кулбага яшин тушиб ёниб битганини.
Йигит энди қадамига ўта ҳушёр эди.
Йиқилмасликка харакат қиларди ва ўзига ўзи дер эди:
“Мен энди фақат ўзимга ишонаман. Аллоҳга таваккал қилиб ўзимни топширган бўлсамда, фақат йиқилдим”.
Хаёлидан шу ўйларни ўтказиб бўлмасидан яна йиқилди ва бу сафар қўлини ҳам синдириб олди. Йигит азоб ва аламдан бақириб юборди.
У йиқилган жойида узоқ ётиб қолди ва ўйлай бошлади:
"Аллоҳ мени шунчалар ёмон кўрадими-а? Мени шунчалар гуноҳим кўпми-а.?!" - деб йиғлаб юборди..
Йигит билмас эди-ки, кетаётган йўли ботқоқликка олиб чиқиб, у ботқоқликка ғарқ бўлиши мумкинлигини.
Йигит энди ўрмонда эмас, балки ўрмонни четлаб тоғ орқали сафарини давом эттирмоққа қарор қилди...
Йигит тоққа томон аста амаллаб кўтарила бошлади. Тоққа кўтарилганда бўлиб ўтган барча воқеа ва ҳодисаларни хақиқатини кўриб англади:
-Биринчи танлаган йўлида улкан заҳарли илон борлигини;
-Иккинчи йўлида ёмғирдан қочиб беркинмоқчи бўлган кулбага яшин тушганлигини;
-Учинчи танлаган йўлини охири ботқоқлик гирдоби эканлигини...
Йигит Аллоҳга қилган исёнига тавба қилиб, шукроналикда саждага бош қўйиб йиғлай бошлади.
Азиз диндошим!
Билингки, баъзан сизни бошингизга тушган кулфат сабабли балки, сиз катта кулфатлардан омон қолгандирсиз.
Аллоҳим барчаларимизни ҳаётдан ҳикмат қидирадиган "АҚЛ ЭГАЛАРИ" дан қилсин!
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев