Соғинчларнинг дардидан қақшаб,
Мени ҳудди Мажнунга ўхшаб,
Севолмасанг, кетганинг маъқул!
Сўзламасанг асалга қориб,
Мен деб Ойга келмасанг бориб,
Юрак десам, кўксингни ёриб,
Беролмасанг, кетганинг маъқул!
Баҳор каби турсам ўзгариб,
Гоҳ бадавлат, гоҳида ғариб,
Дунёсини қўйсам тўнтариб,
Кўнолмасанг, кетганинг маъқул!
Ўргилмасанг танҳо ўзимдан,
Соям каби қолмай изимдан,
Севдим деган битта сўзимдан,
Ёнолмасанг, кетганинг маъқул.
Бор ташвишу, ғамлардан ортиб,
Этолмасанг борингни тортиқ,
Жаннатдаги ҳурлардан ортиқ,
Кўролмасанг, кетганинг маъқул!
Жоним бермай бир он жабрга,
Ошно бўлмай ғурур, кибрга,
Ёнгинамда бутун умрга,
Қололмасанг, кетганинг маъқул!
Ҳар лаҳзада севишинг айтиб,
Не гўзаллар баҳридан ўтиб,
Яна юз йил қўлимдан тутиб,
Юролмасанг, кетганинг маъқул,
Яшамасанг васлимни кутиб,
Менга атаб ашъорлар битиб,
Ўлсам, роса бир лаҳза ўтиб,
Ўлолмасанг, кетганинг маъқул!
Мана шунақа....
Малика Тавфиқ
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев