(Махтумқули файзбоғдаги ҳолатни кўрганида)
КЎРИНГ
Тақвода пешқадам гўёки ўзиб,
Каромат, фазлда “ўтишин” кўринг.
Постида ҳикматли сўзларни ёзиб,
«Личка»да хиринглаб кулишин кўринг!
Менга бу хусусда қилмишлар баён –
Личкада фаҳшона юзлари аён..
Суҳбатга чорласа бегона баян*,
Шифтга тиржайганча ётишин кўринг!
Шахсийдан чиққанда кўринг юзини –
Дарҳол ерга қадаб шумшук кўзини,
Ҳадису оятга буриб сўзини...
Ўзни пархезкордек тутишин кўринг!
Қилган ишларингдан сезилар фириб,
Нетасан ўзингни бошқача олиб?!
Номаҳрам профул ичига кириб,
Чиройли расмлар титишин кўринг!
Кўрган одам дейди: “Шудир аҳли ўнг,
Қинғир иши йўқдир, ҳамма иши дўнг!”
Бошқа профуллар очиб олиб, сўнг
Ўзининг устидан қотишин кўринг!
Олиб кел, десангиз агар саллани,
Троллар келтирур бутун каллани.
Текшириб ўтириб ҳар бир муллани,
Туйқус хатосини кутишин кўринг!
Ҳасаддан ухлолмас доим жонсарак,
Пост титар тролга нажосат керак,
Аллоҳ кўряпти-ку, бизлар кўрмасак,
Гуноҳлар қаърига ботишин кўринг!
Ўзини ҳар қанча тутса боадаб,
Ёзса ҳам, чизса ҳам жумласин безаб...
Фейсбукда юрсада ҳаммани алдаб,
Ҳаётда тузалмай ўтишин кўринг!
Айрим «Абу»ларни танийман аниқ.
Энг яқин дўстини «кийдирган» «тиниқ».
Фейсбукда уламо кўринар, қизиқ,
Аслида беномус туришин кўринг.
Тақвода барчадан гўёки ўзиб,
Айримлар фазлда “ўтишин” кўринг.
Постида ҳикматли сўзларни ёзиб,
Личкада хиринглаб кулишин кўринг!
*Баян - аёл киши.
© Шудгорчи Аброр Мухтор Алий 😎😎😎 https://telegram.me/abrormuxtoraliy
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 1