• Дунёдаги ҳақиқий нажот тавҳидда:
- Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳуга ғорда:
«Маҳзун бўлманг! Албатта Аллоҳ биз билан!» дедилар. (Тавба сураси, 40)
• Шунда хотиржамлик инди.
• Бу тавҳид эди.
• Юнус а. с. балиқ қорнига тушганларида илтижони:
«Сендан ўзга илоҳ йўқдир...!» дея бошладилар ва нажот топдилар. (Анбиё сураси, 87)
• Бу тавҳид эди.
• Юсуф а. с. зиндонга тушганларида:
«... Биз учун Аллоҳга бирор нарсани шерик қилиш мумкин эмас эди...» деган эдилар ва шу ақидада зиндон ҳаётидан Мисрнинг хазинабони мақомига юксалдилар. (Юсуф сураси, 38)
• Бу тавҳид эди.
• Золимнинг зулмидан қочган йигитлар каҳфга кирганларида:
«Бизнинг Роббимиз осмонлару ернинг Роббидир. Ундан ўзгани ҳаргиз илоҳ дея дуо қилмаймиз...» дедилар ва нажот топдилар. (Каҳф сураси, 14)
• Бу тавҳид эди.
• Иброҳим а. с.ни алангага отишганида:
«Менга Аллоҳ кифоя қилди» дедилар ва олов шу заҳоти сўлим-салқин жойга айланди.
• Буларнинг барчаси тавҳид эди.
• Демак нажот тавҳидда.
©Аброр Мухтор Алий T.me/AbrorMuxtorAli
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев